Ўз нутқларида Ашин Виратху мунтазам равишда ислом ҳақида ёввойи ва ваҳший афсоналар турқатган ҳамда мусулмонларга қарши оммавий террорни дин ва миллатчилик нуқтаи назаридан асослаб берган. Ашин Виратху, буддавий роҳиб: «Мусулмонлар африка карпи сингаридир. Улар жуда тез кўпайишади. Улар шифқатсизлик намойиш этади, бир-бирини ва бошқа балиқларни ейди… Ваҳоланки, улар камчиликни ташкил қилади. Бизнинг ирқимиз айнан шу озчилик туфайли азият чекмоқда».
Ғарб ОАВ Бин Ладен билан тенглаштирадиган роҳиб «нафратланиш», «ҳазар қилиш» ва ҳукуматга қарши кайфиятлар уйғотишни тақиқлайдиган исён ҳақида қонунга мувофиқ умрбод қамоқ жазосигга ҳукм қилиниши мумкин. Роҳиб амалда Мянма фуқаролар етакчиси бўлган Аун Сан Су Чжига ташланган қатор сўзга чиқишлари билан юқори мансаб эгаси бўлган амалдор ғазабини уйғотди. Айни пайтда Виратху кидирувда, унинг аниқ манзили маълум эмас. Маълум қилинишича, у одатда Мандалай шаҳридаги ибодатхонасида яшаркан.
2012 йил Ашин Виратху мусулмонларга қарши қирғинга шахсан бошчилик қилган бўлиб, бунинг натижасида ўнлаб мусулмонлар ваҳшйларча ўлдирилди, мусулмонларга тегишли бўлган кўплаб магазинлар ва уйлар ёқиб юборилди. Шундай сўнг «Time» журналида «Буддавий террорнинг башараси» номи остида роҳиб ҳақида мақола чоп этилди.
Шу аснода, ҳуқуқ ҳимоячилари Виратхунинг ҳибсга олиниши эҳтимоли унинг мусулмонларга нисбатан зўравонлик ва қирғинлар туфайли эмас, балки ҳукуматга қарши иғвогарлиги билан боғлиқ эканлигидан хавотирда. Бу Мянма ҳукумати радикал буддавий роҳиблар томонидан тарқатилаётган аввалгидек исламофобияни жиддий муаммо деб ҳисобламаслигидан дарак беради.
2018 йил БМТ Мянмадаги зўравонликни геноцид сифатида тавсифлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларнинг қайд этишича, мусулмонларни оммавий қирғин қилганлик учун жавобгарлик нафақат экстремистик тарғиботчиларгина эмас, балки мамлакат армиясида ҳам ётади, рохинжа эса «сайёрамида энг қувғин қилинаётган халқ» деб атадилар. Бирмадаги даҳшатли жиноятлар тасвирланган фото ва видео лавҳалари бутун дунёни айланиб чиқди. Минглаб мусулмонлар ўлдирилди, ўн минглаб киши ярадор ва мажруҳ қилинди, юз минглаб мусулмон ўз уйидан қувғин қилинди.
«Буддавий Бин Ладен» умрбод қамоққа ўтиради, лекин мусулмонлар геноциди учун эмас
«Буддавий Бин Ладен» Мянмада қидирилмоқда. Мамлакат суди Ашина Виратхуни ҳибсга олишга ордер берди. Роҳиб оддий бирмаликлар орасида мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган нутқлари билан машҳур. Сезиларли даражада айнан у туфайли рохижа озчилигига қарши кампания даҳшатли шакл ва миқёсда ривожланди. Унга ҳозир умрбод қамоқ жазоси хавф солмоқда, фақат мусулмонлар геноциди учун эмас.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси