Дипломатик манбанинг хабар беришича, муаммо дарҳақиқат кўргазманинг номи билан боғлиқ ҳолда юзага келган: гап асло Ўзбекистоннинг Исроилга нисбатан салбий муносабати ҳақида эмас, шунчаки Доналд Трампнинг қарори Ислом дунёсида кучли норозиликлар уйғотган бир пайтда амалдорлар бошқа мусулмон мамлакатлар томонидан вужудга келиши мумкин бўлган даъволардан ҳимояланишни истайдилар.
Муаллифга агар у кўргазма номидан «Қуддус» сўзи олиб ташланадиган бўлса, кўргазма ўтказилиши мумкин эканлиги айтилди. Брикман бунга рад жавоби берди, дейилади нашр хабарида.