close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Янгиликлар

Янгиликлар (5422)

Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар

Душанба, Сен 02 2019

Миср ҳарбий-ҳаво кучлари Россиядан 50 та МиГ-35 самолёти харид қилиш ҳақида битим имзолади, бу ҳақида National Interest шанба куни хабар қилди. Совет давридан кейинги даврда энг йирик саналган 2 миллиард долларлик битим Қоҳира ва Москва ўртасида 2015 йилнинг апрелида имзоланганди.

Душанба, Сен 02 2019

Саудия Арабистонида аёллар қонун ва адолат соҳасида янги жиддий касбни ўзлаштирдилар. Шу ҳафта Саудия Арабистони прокуратурасининг ар-Риёддаги бош қароргоҳида маросим бўлиб ўтди, унда 50 нафар аёл прокуратура терговчилари лавозимига ёлланди.

Якшанба, Сен 01 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди.

Шанба, Авг 31 2019

Дўха Қатарга қарши чекловлар жорий қилган араб мамлакатлари билан мулоқотга тайёр. Бу ҳақида Қатар мудофаа вазири Халид бин Муҳаммад ал-Атия Дўхада бўлиб ўтган «Қатар муваффақияти» анжуманида айтди.

Шанба, Авг 31 2019

Туркия фуқаросининг коинотга парвоз қилиши ҳақида тахмин Туркия делегацияси билан келишувга кўра қилинди, хабар қилди РИА Новости саволларига жавоб берар экан, Роскосмос раҳбари Дмитрий Рогозин.

Жума, Авг 30 2019

Швецияда аввалроқ Марказ партияси сафидан чиқариб юборилган, келиб чиқиши турк миллатига мансуб бўлган сиёсатчи Муҳожирлар партиясига асос солди. Микаил Юксел Anadolu агентлигига хабар қилганидек, унинг партияси муҳожирларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.

Жума, Авг 30 2019

Минглаб роҳинжа қочқинлари Бангладешда ўз чиқишларининг иккинчи йиллигини нишонладилар, улар биргаликда митинг ва ибодат учун йиғилдилар, шунингдек, Мьянмага қайтишга рози бўлишларидан олдин уларга фуқаролик ва бошқа ҳуқуқларни берилишини талаб қилдилар.

Жума, Авг 30 2019

АҚШ ва «толибон» ўртасида қайта тикланган, лекин ҳам заиф бўлиб турган тинчлик музокараларининг ҳал қилувчи тўққизинчи раунди Қатар пойтахти Дохада якшанба куни бошланиши лозим эди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги.

Жума, Авг 30 2019

Ироқнинг Ҳашд аш-Шааби қўшинлари ёки Халқ сафарбарлик кучлари Исроилни якшанба куни Сурия билан чегара яқинида дронлар ёрдамида ҳужум қилганликда айблади. "Ироққа сионистик ҳужумларнинг бир қисми сифатида, ёвуз Исроил қарғалари Ҳашд ал-Шаабийга ҳужум қилиш учун, бу сафар икки дрон ёрдамида Ироққа қайтиб келишди", - дейилади гуруҳнинг якшанба куни қилган баёнотида.

Жума, Авг 30 2019

"АҚШ транспорт вазирлиги самолетлар бортида уч хил турдаги жонвиорлар – мушуклар, итлар ва… отларни олиб ўтишнинг ўзига шартлари ҳақида фармойиш чиқарди. Аниқроғи, митти отларни. Қизиқарли янграйди, лекин бундай қарорнинг жиддий сабаблари бор", - деб ёзади Die Welt нашри.

Пайшанба, Авг 29 2019

"Берлин шаҳрида чечен миллатига мансуб Грузия фуқароси Зелимхон Х.нинг ўлдирилиши ҳақидаги ишда Россиянинг давлат органлари алоқадорлиги ҳақида шубҳа кучаймоқда. Der Tagesspiegel махсус хизмат манбаларидан билиб олганидек, 2015 йилда Зелимхон Х.  Россияга қарши қатъий кайфиятда бўлган Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили билан бирга Украинада ишлаган".

Пайшанба, Авг 29 2019

Ўтган ҳафта эълон қилинган расмий маълумотлар шуни кўрсатдики, Европа Иттифоқига бошпана сўраб мурожаат қилган Саудия Арабистони фуқаролари сони 2019 йилнинг дастлабки олти ойида 106 фоизга ошган. Бошпаналар соҳасида қўллаб-қувватлаш Европа бюроси (EАСО) маълумотлари бўйича сўнгги маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 101 та саудиялик ЕИдан бошпана сўраб мурожаат қилган, бу ўтган йилнинг шу даврида 49 тани ташкил қилганди.

Пайшанба, Авг 29 2019

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат пойтахти Теҳронда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа маҳаллий тизимини очилиш маросимида тақдим этди. Янги Бавар-373 тизимининг намойиши ўтган йили дунёнинг етакчи давлатлари ва Эрон ўртасида имзоланган кўп миллатли ядровий келишувдан бир томонлама равишда чиқиб кетган ва унга нисбатан кескин санкцияларни кучайтирган АҚШ билан муносабатларда кескинлик кучайган бир пайтда, сешанба куни юз берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase