close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қатар араб мамлакатлари билан мулоқотга тайёр

Дўха Қатарга қарши чекловлар жорий қилган араб мамлакатлари билан мулоқотга тайёр. Бу ҳақида Қатар мудофаа вазири Халид бин Муҳаммад ал-Атия Дўхада бўлиб ўтган «Қатар муваффақияти» анжуманида айтди.

Унинг фикрига кўра, Қатар санкцияларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиши ва ривожланиш босқичига ўтиши, бошқа мамлакатлар билан алоқаларни кенгайтириши лозим.
Қатар ўзига тўқ мамлакатга айланиш ва бошқа давлатларга қарам бўлмасликка йўналтирилган, деди ал-Атия.
Вазирнинг сўзларига кўра, Қатар минтақада рўй бераётган сўнгги ҳодисалар фонида ўзининг мудофаа соҳасини ривожлантиришда давом этмоқда.
2017 йил 5 июнда Бахрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливия муваққат ҳукумати, Мальдив Республикаси ва Маврикий Республикаси Дўха билан дипломатик алоқаларни узганлиги ҳақида эълон қилди ва буни унинг душманлик сиёсати ва араб мамлакатлари ишларига аралашуви билан изоҳлади. Кейинроқ уларга Мавритания ва Комор ороллари ҳам қўшилди, Иордания ва Джибути эса дипломатик ваколатхоналар даражасини пасайтирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase