Эрон расмийлари узоқ масофали ракеталарга қарши мудофаа тизимининг биринчи ички тизимини аввалроқ "Бавар" деб номлашган, бу форс тилида "иймон" деган маънони англатади.
2010 йил Эрон кўплаб қурол-яроғларни импорт қилишига имкон бермаган халқаро санкциялар туфайли Россиянинг С-300 тизимини харид қилиш тўхтатиб қўйилганидан кейин Эрон ўзининг комплексини ишлаб чиқаришни бошлади. 2015 йилги ядровий келишув туфайли Эронга нисбатан санкциялар қисман бекор қилинганидан кейин 2016 йил март ойида, бир неча йиллик кечикишлардан сўнг, у барибир С-300 тизимини ўрнатди.
Анжуманда сўзга чиққан Руҳонийнинг айтишича, «ер-ҳаво» мобил тизими С-300 дан яхшироқ ва С-400га яқин ҳисобланади.
Эрон расмий ахборот агентлиги IRNA катта масофали ракета тизими мамлакат географиясига мос келишини маълум қилди.
Ўз маърузасида Руҳоний АҚШ билан муносабатлар мавзусига тўхталиб, ядро битими бўйича «музокаралар бефойда» деб айтди.
«Энди, душманларимиз мантиқни қабул қилмаётганида биз ҳам мантиқ билан жавоб қайтара олмаймиз», - деди Руҳоний.
Сўнгра у қўшимча қилди: «Душман бизга қарши ракета учирганда биз: «Жаноб Ракета, илтимос, бизнинг мамлакатимиз ва бегуноҳ аҳолимизга зарба берма» деб қуруқ сўз билан ифоялана олмаймиз».
Эслатиб ўтамизки, июнда Эрон Иран американинг Global Hawk учувчисиз учиш аппарати гўёки ҳаво чегарасини бузганлиги сабабли «ер-ҳаво» ракетаси билан уриб туширган. Бу фикрни АҚШ инкор қилди.