Қобулда муваққат ҳукуматни ташкил этиш ҳақидаги миш-мишлар жума куни бошланган музокараларнинг дастлабки икки кунида ўз аксини топди, бунда кенг доирадаги оммавий ахборот воситаларида икки томоннинг таклиф қилинган келишуви ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, АҚШнинг тинчлик музокаралари бўйича раҳбари шанба куни ярим тунда бундай хабарларни рад этди.
«Аввалроқ «Толибон» ҳаракати вакили маълум қилганидек, бизда муваққат ҳукумат ҳақида мунозаралар бўлмади. Бошқарув ҳақида қарорларни ички афғон музокараларида афғонларнинг ўзлари қабул қилишлари лозим», - деб ёзди. АҚШнинг Афғонистонда яраштириш бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Твиттер саҳифасида.
Бунгача «Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Сухейл Шахин ҳам бундай хабарларни рад қилганди.
Буларнинг барчаси Афғонистонда Толибон қарши бўлган режалаштирилган президент сайловларидан бир неча ҳафта олдин рўй беради.
Шу билан бирга, АҚШнинг Қобулдаги элчиси Джон Басс Афғонистондаги тинчлик "энг устувор вазифа" бўлиб қолишини айтди.
Шанба куни Балх музофотига сафар пайтида у ҳаттоки тинчлик жараёни йўлида тўсиқлар пайдо бўлган тақдирда ҳам сайловлар белгиланган вақтда ўтказилиши кераклигини айтди.
“Иккаласи ҳам (тинчлик жараёни ва сайловлар) АҚШ учун муҳимдир. Тинчлик биз учун олий устуворликдир, чунки бу афғон халқи учун олий устуворлик. Ҳар куни афғонлар тинчлик улар учун олий устуворлик эканлигини айтадилар ”, - деди Басс. «Шундай қилиб, биз афғонларга бирлашиш, келишиш, келишмовчиликларни ҳал қилиш ва ушбу мамлакатда кўпчилик томонидан қабул қилинадиган ва шу сабабли амалга оширилиши мумкин бўлган тинчлик битимига эришиш имкониятини бериш учун жуда кўп ишламоқдамиз».
Тахмин қилинаётган қўшинларни олиб чиқиш масаласига келсак, элчи Басснинг айтишича, агар толиблар халқаро кучларнинг олиб чиқилишини кўришни истасалар, келажакда АҚШ, унинг Афғонистондаги ҳамкорлари ва иттифоқчиларига қарши террор таҳдидлари бўлмаслигини таъминлашлари керак.
Қатарда АҚШ ва афғон толиблари ўртасида музокаралар қайта тикланди
АҚШ ва «толибон» ўртасида қайта тикланган, лекин ҳам заиф бўлиб турган тинчлик музокараларининг ҳал қилувчи тўққизинчи раунди Қатар пойтахти Дохада якшанба куни бошланиши лозим эди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш