Тинч йиғилишда деярли 200000 роҳинжа, шунингдек БМТ вакиллари иштирок этди. Тадбир якшанба куни Бангкокнинг Кокс-Базар шаҳридаги Кутупалонг лагерида бўлиб ўтди, - деб хабар беради АФП агентлигига полиция ходими Зокир Хассан.
Болалар, ҳижобли аёллар ва анъанавий либосдаги эркаклар «Геноцид куни» деб аталган кунни нишонлаш учун дунёдаги энг йирик қочоқлар лагерининг марказидан ўтиб борар экан, «Аллоҳу Акбар! Яшасин роҳинжа!» деб қичқирарди.
Баъзиларида "Бошқа ҳеч қачон! Роҳинжа геноциди қурбонлари хотира куни" ва "Фуқаролигимизни тикланг" деб ёзилган плакатлар кўтариб олганди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 25 август куни роҳинжа мусулмон халқининг деярли 740000 вакили Ракхайндан Бангладешга қочиб ўтган ва аввалроқ қочиб келган 200 минг кишига қўшилган.
Якшанба куни митинг қочқинларни қайтариш бўйича иккинчи муваффақиятсиз уринишдан бир неча кун ўтгач содир бўлди. Ҳозирга қадар бирорта ҳам роҳинжа қайтгани йўқ.
"Биз дунёга ўз ҳуқуқларимизни қайта тикламоқчи эканлигимизни айтмоқчимиз, фуқароликни олишни хоҳлаймиз, уйларимиз ва ерларимиз қайтишини истаймиз", - деди якшанба куни бўлиб ўтган норозилик ташкилотчиларидан бири Моҳибалла. “Мьянма - бизнинг мамлакатимиз. Биз - роҳинжамиз”.
“Мен бу ерга икки ўғлимнинг ўлдирилиши бўйича адолат топиш учун келдим. Мен охирги нафасимгача адолатга интиламан "- деди 50 яшар Тайаба Хатун AFP агентлигига.
Шу билан бирга, шанба куни Бангладеш полицияси улар лагерда ҳукмрон партия вакилини ўлдиришда айбланган икки қочқинни отиб ташлаганини айтди.
Умуман олганда, Бангладешнинг жануби-шарқидаги ғарибона лагерларда бир миллионга яқин роҳинжаликлар яшайди.
«Геноцид куни»: Бангладешда роҳинжа оммавий митингга тўпланди
Минглаб роҳинжа қочқинлари Бангладешда ўз чиқишларининг иккинчи йиллигини нишонладилар, улар биргаликда митинг ва ибодат учун йиғилдилар, шунингдек, Мьянмага қайтишга рози бўлишларидан олдин уларга фуқаролик ва бошқа ҳуқуқларни берилишини талаб қилдилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси