Тадбир 6-8 апрель кунлари бўлиб ўтади. Саммит мавзуси – аёллар 21-асрда кўтарилаётган куч сифатида. Қатнашчилар орасида Нобел тинчлик мукофоти совриндори Таваккул Карман, Судан инқилоби рамзи Мона Диаб, Facebook сунъий интеллект жамоаси мусулмон муҳандиси Айша Юсуфий, биринчи афғон робототехника жамоаси раҳбари Ангел Ал Нимер ва бошқалар бор.
"ICYF 2004 йилда Туркия томонидан бошқарилган ташаббуслар туфайли 56 мамлакатдаги 600 миллион ёшлар манфаатларида асос солинган. Ташкилот ёшларнинг иқтисодий тараққиёт, таълим, ислом маданияти ва мероси ҳақида хабардорлигини ошириш устида ишлайди», - деди ICYF президенти Таха Айхан ва қўшимча қилди: «Ушбу саммитда биз спортдан тортиб санъатгача, сиёсатдан тортиб илм-фангача – барча соҳаларда юқори натижаларга эришган ёш хотин-қизларни тўплаймиз».
Бутун дунё муслималари ICYF бутунжаҳон саммитига тўпланади
Бутун дунё бўйлаб 56 мамлакатдан 18-35 ёшдаги 600 миллиондан ортиқ ёшлар билан ишлайдиган Ислом ҳамкорлиги ёшлар форуми (ICYF) бутун сайёрамиздан муваффақиятга эришган муслималар иштирок этадиган «Ёш муслималар саммити» ташкил килади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди