close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франция Сенати буркини ва ҳижобни тақиқлаш учун овоз берди

Франция Сенати 18 ёшгача бўлган муслималарга ҳижоб кийишни тақиқлаш учун овоз берди. 30 март куни бўлиб ўтган овоз бериш, шунингдек, аёлларни давлат сузиш ҳавзаларида буркини кийишини тақиқлашни мақсад қилган.

Бу қоидаларни ёқлаб овоз берган француз сенаторлари бундай қонун вояга етмаганларга "аниқ диний белгиларни тақиқлайди, деб ҳисоблайдилар. Қонунни ҳимоя қилиб чиққан ўнг қанот сенатори Бруно Ретайло ҳижоб ва буркини “sexist”, “аёллар итоаткорлиги маркери” ва “сепаратизм байроғи” деб атади.
Бироқ бу овоз бериш ҳижоб ва буркини Франция муслималари учун дарҳол тақиқ остига тушишини англатмайди. Бунинг учун қонун лойиҳаси Миллий мажлис томонидан тасдиқланиши керак.
Amnesty International Europe қонун лойиҳасини қоралади ва у француз халқининг, жумладан, муслималарнинг ҳуқуқ ва эркинликларига зарба беришини айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase