Астраханга Туркманистонда ишлаб чиқарилган тиббиёт анжомларидан икки контейнери, жумладан, бир марталик ниқоблар, ҳимоя шлемлари, тиббиё халатлар ва комбинезонлар етиб келди. Туркманистоннинг Астрахандаги кнсули Гуйч Гараев етиб келган ёрдамни «дўстлик ва яхши қўшничилик белгилари» деб атади. Астрахань области соғлиқни сақлаш вазири Алексей Спирин бу ёрдам коронавирус билан чалинган беморларни даволаётган соғлиқни сақлаш муассасаларига ўналтирилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистондан инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси Россияга ўтган йилнинг май ойида етказилганди. Ўшанда Ашхабад Астрахань областига озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик ва қурилиш материаллари (умумий қиймати бир миллион доллар) етказиб берганди. Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясини юбориш ҳақида қарорни Туркманистон диктатори Гурбангулы Бердымухамедов апрелнинг бошида, Россия ФВВ самолети Ашхабадга умумий вазни 12 тонна бўлган тиббиёт маҳсулотлари етказиб берганидан сўнг қабул қилди.
Замглавы Министерства иностранных дел РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко ўтган йилнинг ноябрида бўлиб ўтган Федерация кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси мажлисида «Туркманистон пандмемия пайтида Марказий Осиё давлатлари ичида Россияга ёрдам кўрсатган ягона давлат бўлса керак» деганди. Атидан, бу амалдор ўтган йилнинг баҳорида Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами сифатида Россияга уч марта тиббий ниқоблар жўнатганини ёддан чиқарган кўринади.
Умуман олганда, Туркманистон шу тарзда Россияни коронавирусдан қутқаришга ҳаракат қилмоқда. Бу республиканинг ўзида пандемия мавжудлиги ҳалигача расман тан олинмаган. Лекин шунга карамай, мамлакатда COVID-19 га қарши курашаётган мамлакатлар билан бир хил чеклов чоралари жорий қилинган. Бундан ташқари, Туркманистон Марказий Осиё давлатлари орасида коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасини ўз ҳудудида қўллаган бирини мамлакат бўлди.
Туркманистон яна Россияга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Астрахан портига Туркманистондан инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партияси етиб келди. Бу ҳақида «РИА «Волга» агентлиги Астрахань области губернаторининг матбуот хизматига таяниб хабар қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар