Рабиа чоршанба куни ҳукумат телешоусига телефон орқали интервьюда айтиб ўтилган сумма қутқариш операциясини, ҳаракат тўхтаб қолганлиги туфайли харажатлар ва ҳафта давомида қўлдан чиқарилган транзит йиғимларни ҳисобга олишини айтди.
«Бу мамлакатнинг ҳуқуқидир», - деди Рабиа товон тўлаш учун ким жавобгар эканлигини аниқлаштирмасдан. У канал маъмурияти ва кема эагалари ўртасидаги муносабатлар ўтмишда яхши бўлганлигини қўшимча қилди.
Улкан кема ҳозирда канал кўлларидан бирида турибди, ҳукумат ва кема хўжайинлари эса тергов ишлари давом этаётганини билдирмоқда.
Пайшанба куни кеманинг техник менежери Bernard Schulte Shipmanagement электрон почта орқали Associated Press га хабар қилишича, кема экипажи каналнинг саёз жойига ўтириб қолиш сабабларини тергов қилиш ишларида ҳукумат билан ҳамкорлик килганини маълум қилди. Улар Сувайш канали бошқаруви терговчиларига кеманинг «қора қути»си номи остида маълум бўлган рейс маълумотларини қайд қилиш регистраторини текширишга имкон берилганини айтишди.
Усама Рабианинг қўшимча қилишича, агар товон пули миқдори келишилса, ҳозирда канал кўлларидан бирида жойлашган «Эвер Гивен» контейнер ташувчи кемаси муаммосиз ҳаракатини давом эттириши мумкин бўлади. Агар иш судгача етиб борадиган бўлса, кема ва унинг 3,5 миллиард долларлик юки Мисрни тарк эта олмайди.
Суд жараёни мураккаб бўлиши мумкин, чунки кема япон фирмасига тегишли, тайванлик юк жўнатувчи томонидан фойдаланилади ва Панама байроғи остида ҳаракат қилади.
Маълум қилинишича, воқеа рўй берган пайт кема бортида икки нафар мисрли лоцман бўлган. Улар кемани бошқарганлар эди, аммо ҳар қандай ҳолатда асосий масъулият капитанда бўлади.
Душанба куни сув оқилари ёрдам берган буксирлар флотилияси «Эвер Гивен» тумшуғини каналнинг қумлоқ қирғоғига ботиб қолган жойидан чиқарди.
«Эвер Гивен» жанубий киришдан 6 километр шимолда, Сувайш шаҳри яқинида каналнинг бир полосали қисми қирғоғига урилган. Бу айрим кемаларни Жанубий Африканинг Яхши умид бурни атрофидан ўтадиган узоқ масофаи муқобил йўналишни танлашга мажбур қилди - 5000 километрлик айланма йўлга бу кемалар ёқилғи ва бошқа харажатлар учун юз минглаб доллар харажат қилди. Бошқа кемалар эса йўл очилишини кутиши.
Коронавирус пандемияси туфайли шундоқ ҳам инқирозга юз тутган кемачилик саноатига узоқ вақт давом этиши мумкин бўлган кечикишлар, товарлар танқислиги ва истеъмолчилар учун кўтарилаётган харажатлар ҳақида хавотир уйғотган мисли кўрилмаган ёпиқлик қўшилди.
Миср Сувайш каналининг тўхтаб қолгани учун миллиард доллар товон талаб қилмоқда
Миср ҳукумати бир ҳафта давомида «Эвер Гивен» контейнер ташувчи кемаси Сувайш каналини тўсиб қўйганлиги оқибатида кўрилган зарарни қоплаш учун бир миллиард доллардан ортиқ тўловлар кутяпти. Бу ҳақида, Associated Press хабар қилишича, Сувайш канали бошқаруви раҳбари генерал-лейтенант Усама Рабиа маълум қилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди