Ҳукумат март ойи бошида мамлакат бўйлаб пандемияни тўхтатиш бўйича чораларни енгиллаштирганидан кейин ҳолатлар сони кескин кўтарилди.
Касалланганлар умумий сони 3,3 млн.дан ортиқ. Энг сўнгги кунлик ўлим 176 та бўлиб, ўлимларнинг умумий сонини 31713 га етди.
Душанба куни президент Ражаб Тойиб Эрдўған чораларни қаттиқлаштириш, жумладан, мусулмонлар учун муқаддас бўлган, 13 апрелда бошланадиган Рамазон ойида дам олиш кунлари мамлакат миқёсида тўлиқ локдаун қайтарилишини эълон қилди.
Мамлакат 81 та провинциясининг аксарияти, жумладан, пойтахт Анқара билан маданий ва иқтисодий марказ Истанбул ҳам «қизил» ҳудудга ёки «жуда юқори риск» ҳудудига киради.
Рамазон ойи давомида жамоавий ифторлик ва саҳарликлар иккинчи йил рухсат берилмаяпти.
Дам олиш кунлари "риск юқори" жойларда комендант соати жорий қилинадиган бўлди. Ҳар кунга соат 21: 00 дан 5: 00 гача бўлган тунги комендант соати амалда қолди.
Бутун мамлакат бўйлаб ресторан ва кафелар 50 фоизга ишлаши мумкин ва Рамазон ойида тўлиқ ёпилади.
14 январдан Sinovac Хитой вакцинаси билан эмлаш бўйича умуммамлакат кампанияси бошланди. Шундан бери 15 миллион доза киритилди.
Туркияда пандемия бошлангандан бери энг кўп касалланганлар қайд этилди
Туркия сўнгги 24 соат ичида 40806 та янги коронавирус ҳолатларини рўйхатга олди, бу ўтган йили пандемия бошланганидан бери энг юқори рақам.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди