Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Украинанинг Туркиядаги элчиси якшанба куни Украинада ўғирланган дон олиб кетаётган Россия юк кемаси Туркия божхоначилари томонидан қўлга олинганини айтди.
Қозоғистоннинг энг йирик кони мамлакат ғарбида жойлашган бўлиб, у Американинг иккита нефт ва газ компанияси - Chevron ва ExxonMobil томонидан бошқарилади.
Жума куни намойишчилар тўдаси Ливия шарқидаги Тобрук шаҳридаги парламент биносига бостириб кириб, турмуш шароити ёмонлашгани ва сиёсий боши берк кўчага кириб қолганига норозилик билдиришди.
Тўқаевнинг баёноти ва Қозоғистон ЛДХРни тан олишдан бош тортганидан сўнг, Россия ҳукумати Қозоғистон нефтининг экспортига иккинчи зарбани берди.
Россия Федерацияси мусулмонлари Марказий диний идораси раҳбари Талғат Тожуддин Россиянинг жаҳон тарихидаги алоҳида ролини таъкидлади.
Истанбулда Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида яшовчи уйғурларга нисбатан Пекиннинг сиёсатини қоралаш мақсадида акция ўтказилди.
Украинага қарши тўрт ойлик уруш давомида Россия армияси жанговар қобилиятини деярли бутунлай йўқотди. "Қисмлар яксон қилинди", - Подоляк Россиянинг Украина билан урушдаги ҳалокатли йўқотишларини ошкор қилди.
Мелитополдаги Россия ҳарбий базасига уюштирилган ҳужумда юзлаб рус аскари ҳалок бўлди.
Энди иккала давлат ҳам Шимолий Атлантика альянсининг барча йиғилишларида қатнашиши мумкин.
Украина Қуролли Кучлари босқинчилар позицияларини йўқ қилиш учун артиллерия, авиация, шунингдек, ҳужум гуруҳлари бирлаштирилган воситалардан фойдаланган.
АҚШ армияси генерали Кристофер Каволи НАТО операциялари қўмондонлигини қабул қилди. Тантанали маросим 4 июль куни Иттифоқчи давлатларнинг Европадаги Олий штаб-квартирасида Бельгия Монс шаҳрида бўлиб ўтди, деб ёзади УНН Альянс матбуот хизматига таяниб.
Қозоғистон жаҳон бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш учун ўзининг углеводород салоҳиятидан фойдаланишга тайёр.
Ибн-Рушд-Гёте «масжид»и 2017 йил 16 июнда Берлиндаги Авлиё Иоганн евангелистлар черковининг тўртинчи қаватида очилди. Унга асли туркиялик немис ҳуқуқ ҳимоячиси, ҳуқуқшунос ва публицист Сейран Атеш асос солган.