Россия президенти Тўқаевнинг Украина билан уруш фонида Россиядан углеводород етказиб беришнинг қисқариши натижасида юзага келган энергия инқирозини енгишда Европага ёрдам беришни таклиф қилган янги қатор баёнотларидан сўнг Россия Қозоғистон нефтининг экспортига тўсқинлик қилди. Россия ахборот агентликлари Новороссийск (Краснодар ўлкаси, Россия) суди Каспий қувурлари консорсиуми фаолиятини экологик қоидабузарликлар аниқланганидан кейин 30 кунга тўхтатиб туришга қарор қилгани ҳақида хабар бермоқда The Moscow Times.
Айнан шу терминал Қозоғистоннинг «хаб»и бўлиб, у орқали қозоқ нефти экспорт қилинади. Терминал Қозоғистондан йилига 67 мон тонна қувватга эга қувур қабул қилади, шундан сўнг нефт танкерларга ортиб, экспортга жўнатилади.
Суд қарорининг расмий сабаби консорциум ишида "экологик қоидабузарликлар"нинг аниқлангани бўлди. Компания аллақачон қарор устидан шикоят қилишини айтган.
Россиялик иқтисодий таҳлилчи Анатолий Несмиян ўзининг Telegram-каналида Россия қисқа вақт ичида Қозоғистонга иккинчи зарбани бериб, Қозоғистон нефтининг экспортига тўсқинлик қилишга уринганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу Президент Тўқаевнинг Санкт-Петербургдаги иқтисодий форумдаги баёнотлари билан бевосита боғлиқ.
"Бу Қозоғистонга қисқа вақт ичида иккинчи зарба. Биринчи марта қозоқ нефтининг жўнатилиши гўёки топилган миналар туфайли тўхтатилди. Бунинг ҳаммаси президент Тўқаевнинг Путин олдида ўз мамлакати позициясини очиқ ифода этгани учун. Ҳеч нарса ўзгармади. Текис жойда Кремл душманга эга бўляпти", деди у Путин режимининг ўлими яқинлашаётганини таъкидлаб.
Россия Қозоғистонга нефт уруши эълон қилди - нефть экспорти блокланди
Тўқаевнинг баёноти ва Қозоғистон ЛДХРни тан олишдан бош тортганидан сўнг, Россия ҳукумати Қозоғистон нефтининг экспортига иккинчи зарбани берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси