Генерал Каволи бу лавозимни 2019 йилдан бери эгаллаб келаётган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Тод Уолтерс ўрнини егаллади.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Каволини лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг 35 йиллик ҳарбий карьераси Босниядан Ироқгача ва Афғонистондан Вашингтонгача бутун дунёни қамраб олганини таъкидлади.
"Сиз стратегик рақобат кучайиши ва шиддатли можаронинг Европага қайтиши билан ажралиб турадиган трансатлантик хавфсизлик учун бурилиш нуқтасида бизга қўшиласиз. Биламан, сиз НАТОга ҳар доимгидек, намойиш этиб келган етакчилик ва фидойилик билан хизмат қилишда давом этасиз", - деди Столтенберг.
НАТО операциялари қўмондонлиги Альянснинг барча операцияларини режалаштириш ва амалга ошириш учун жавобгардир. Генерал Каволи Иттифоқчиларнинг Европадаги йигирманчи Олий қўмондони бўлди. Биринчи бўлиб бу лавозимни эгаллаган генерал Дуайт Эйзенхауэр, ўша пайтда АҚШнинг 34-президенти эди.
Каволи рус тилини яхши билади, илгари у Пентагон Бирлашган штабида Россия билан алоқалар бўйича директор бўлган. Эндиликда генерал Альянсни кенгайтириш ва мудофаа харажатларини ошириш тарафдори.
Столтенбергнинг таъкидлашича, НАТО барча иттифоқчиларни, жумладан Финляндия ва Швецияни, жумладан, Россия таҳдидларидан ҳимоя қилади.
Генерал Каволи НАТОнинг янги бош қўмондони этиб тайинланди
АҚШ армияси генерали Кристофер Каволи НАТО операциялари қўмондонлигини қабул қилди. Тантанали маросим 4 июль куни Иттифоқчи давлатларнинг Европадаги Олий штаб-квартирасида Бельгия Монс шаҳрида бўлиб ўтди, деб ёзади УНН Альянс матбуот хизматига таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди