Бугунги кунга келиб, Россия армиясида деярли ҳеч қандай жанг қилишга шай бўлинма қолмаган. Улар Украинага қарши тўрт ойлик уруш учунгина етди.
Бу ҳақида Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия мухолифатчи "Ходорковский LIVE" ресурси эфирида гапирди.
"Тайёрланган қисмлар жуда оз, уларнинг ҳаммаси яксон қилинди", - деди ОП вакили.
Унинг эслатишича, мудофаа вазири билан сўнгги учрашувда Россия диктатори Владимир Путин қўшинларнинг бир қисмини дам олиш учун олиб чиқишни буюрган. Бу РФ Қуролли Кучлари сафидаги аянчли вазиятнинг тасдиғидир, деб ишонтирди Подоляк.
"Бўлинмаларнинг жанговар самарадорлиги 60-70 фоизга камайди... Яна шунча техника ва шахсий таркиб қолди. Бугунги кунда, энг камтарона ҳисоб-китобларга кўра, 35-36 мингга яқин россиялик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлган. Бунда шахсий таркиб йўқотилишида алоҳида сатрда ҳисобланадиган хусусий ҳарбий компаниялар ҳисобга олинмаган. Бу тахминан яна 10-12 мингга одам демакдир. Жами, санитария йўқотишларни оладиган бўлсак, умумий йўқотишлар сони 95 дан 115 минг кишигача. Булар ўлганлар ва ярадорлар. Сиз рус ҳамжамиятининг бугунги кундаги фалокат ҳажмини тушуняпсизми? - деди ОП бошлиғининг маслаҳатчиси.
Унинг ишончи комилки, вақт ўтиши билан Россия жамияти Россия ҳукуматидан Россияга юз мингдан ортиқ россияликларнинг мажруҳ тақдири, молиявий ва нуфуз билан боғлиқ йўқотишларга олиб келган ушбу ҳарбий авантюра учун жавоб еришни талаб қилади.
"Қисмлар яксон қилинди", - Подоляк Россиянинг Украина билан урушдаги ҳалокатли йўқотишларини ошкор қилди
Украинага қарши тўрт ойлик уруш давомида Россия армияси жанговар қобилиятини деярли бутунлай йўқотди. "Қисмлар яксон қилинди", - Подоляк Россиянинг Украина билан урушдаги ҳалокатли йўқотишларини ошкор қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси