Мамлакат ахборот агентликлари Қозоғистондаги энг йирик Тенгиз нефт конида портлаш содир бўлганини хабар қилмоқда.
Бу сўнгги вақтлардаги учинчи ҳодиса. Аввалроқ Россия президенти Тўқаевнинг қатор янги баёнотларидан сўнг Қозоғистон нефтининг экспортига тўсқинлик қилган эди. Тўқаевнинг Санкт-Петербургда Путинга қилган ҳақоратли баёнотларидан кейин Россия Қозоғистон нефтининг Қора денгизга экспорт қилинишига тўсқинлик қилди.
"Интерфакс" манбаларига кўра, бугун эрталаб Тенгиз конидаги қувур портлаш натижасида парчаланиб кетган. Уч киши жароҳатлангани ва икки ишчининг ўлими ҳақида хабар берилган. Жабрланганлардан бири вилоят касалхонасида, иккинчиси Жилиой туман марказий касалхонасида, дея хабар бермоқда «Казинформ» мухбири.
Мамлакат расмийлари портлаш ва одамларнинг ўлими юзасидан текширув бошлади, деб хабар бермоқда Inform.kz.
Қозоғистоннинг энг йирик конлари мамлакат ғарбида жойлашган бўлиб, улар АҚШнинг иккита йирик нефть ва газ компаниялари Chevron ва ExxonMobil томонидан бошқарилади, объектга 45 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилади.
Қозоғистонда энг йирик нефть конида портлаш юз берди: Тўқаев эндигина Европа Иттифоқига нефт ва газ бўйича ёрдам ваъда қилган эди
Қозоғистоннинг энг йирик кони мамлакат ғарбида жойлашган бўлиб, у Американинг иккита нефт ва газ компанияси - Chevron ва ExxonMobil томонидан бошқарилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди