close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Янгиликлар

Янгиликлар (5336)

Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар

Якшанба, Июн 19 2022

Угандада бир қанча йирик олтин конлари топилди, дея хабар бермоқда "Дейли монитор" газетаси  Шарқий Африкадаги мамлакатнинг Энергетика ва минерал ресурслар вазирлигига таяниб.

Шанба, Июн 18 2022

Россия армияси раҳбариятидаги навбатдаги тозалаш Украинадаги аскарларнинг катта йўқотишлари билан боғлиқ.

Шанба, Июн 18 2022

Украинада йўқ қилинган рус аскарлари, хавфсизлик кучлари ходимлари ва ёлланма аскарлар сони деярли 50 минг кишига етди, дейди Арсен Аваков.

Шанба, Июн 18 2022

Москванинг Украинадаги асоссиз уруши қозоғистонлик фермерларни Россия ва Украинанинг чорвачилик вакциналаридан маҳрум қилар экан, бу – босқиннинг ҳалокатли оқибатларидан бирига айланган.
Қозоғистонда чорва молларининг нобуд бўлиши – Марказий Осиёда Россиянинг Украинага босқини билан боғлиқ оқибатлардан бири бўлди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси сешанба (14 июн) куни.
Сўнгги кунларда Қарағанда вилоятининг Шет туманида 76 бош сигир ва бузоқ юқумли касаллик туфайли нобуд бўлган. Яна 150 та сигирда инфекция борлиги гумон қилинмоқда.
Ветеринария соҳаси мутасаддиларидан бири қорамолларининг нобуд бўлишини Украина ва Россия вакциналари етишмовчилиги билан изоҳлади.
24 февралда Россиянинг ўз қўшнисига қарши бошлаган асоссиз ҳужуми туфайли Украина ва Россия вакциналарини етказиб бериш тўхтаб қолган.
Бу икки мамлакат одатда чорва ҳайвонларига анаэроб касалликларга қарши вакциналар етказиб беради, деди душанба куни телевидениеда чиқиш қилган Қарағанда вилояти ветеринария бошқармаси бошлиғи Қайирбек Турсунбеков.
«Бу қишлоқда 3 минг бош қорамолни эмлаш режалаштирилган эди. Аммо вакцина етишмагани учун уларнинг атиги 25 фоизи эмланди», дейди у.
Қарағанда вилоятига анаэроб инфекция ва чорва молларининг бошқа касалликларига қарши 350 минг дозадан ортиқ вакцина керак, деди у.
«Бизга Украина ҳам, Россия ҳам вакцина етказиб беради. Касалликни ташхислаш ускуналари ҳам Украинадан келтирилади. Жорий мавсумда режалаштирилган эмлашлар учун етарлича вакцина ололмадик», деди у.
Вилоят ва бутун мамлакат бўйлаб инфекциялар тарқалишининг олдини олиш учун вакциналар таъминоти имкон қадар тезроқ тикланиши зарур, деб огоҳлантирди Турсунбеков.

Босқин Марказий Осиёда қийинчиликлар келтириб чиқарган

Қозоғистондаги қорамол ўлати постсовет ҳудуддаги мўрт тинчликка путур етказган Россиянинг яна бир зарбаси бўлди.
Украинага босқин ортидан Россияга нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар мамлакат иқтисодиётини ўта қийин аҳволда қолдирар экан, минглаб Марказий Осиёлик мигрантлар ватанига қайтишга ошиқмоқда.
Ўзбекистон ҳукуматига кўра, жорий йилнинг тўрт ойи давомида Россиядан Ўзбекистонга 133 минг нафар меҳнат мигранти қайтиб келган.
Украинадаги уруш ва Россияга қарши жорий этиладиган янги санкциялар бу йил пул ўтказмалари ҳажмининг камайишига олиб келади. Жаҳон банкининг 11 май кунги ҳисоботида айтилишича, пасайиш Қирғизистонда 32 фоизни, Тожикистонда 22 ва Ўзбекистонда 21 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Марказий Осиёлик мигрантлар Украинага қарши ҳужумда катта талофат кўрган Россия армияси сафига чақирилишдан хавфсирамоқда.
Марказий Осиёда туғилиб, кейинчалик Россия фуқаролигини олган эркакларнинг маҳаллий ҳарбий комиссариатларга чақирилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда, деб хабар берган эди Карвонсарой апрел ойида.
«Ҳозирги кунда мигрантлар Россияни тарк этиб, уйига кетгани ёки бошқа мамлакатларда иш топгани маъқул», деган эди ўшанда асли ўзбекистонлик мигрантлар ҳуқуқлари фаоли Валентина Чупик. «Бу мамлакатда яшаш хавфли бўлиб боряпти.»

Жума, Июн 17 2022

17 июнь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимир Путин иштирокидаги Санкт-Петербург форумида Украинадаги урушга қандай муносабатда эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Жума, Июн 17 2022

Ўриснинг мақталган қуроли, хусусан, «аналогов нет» туркумига кирадиган «Тор» русумли ҳаво ҳужумидан мудофаа комплекси Ғарбнинг кемага қарши «Гарпун» ракета комплекси олдида ҳеч нимага ярамайдиган металл уюми эканлиги маълум бўлди.

Жума, Июн 17 2022

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идорасида идора ва “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими ташаббуси билан Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида муносиб иштирок этган хофизи қорилани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жума, Июн 17 2022

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Улитау вилоятидаги "Жўши Хон" тарихий-маданий мажмуасига ташриф буюрди, жеб хабар беради Tengrinews.kz Оқ ўрда матбуот хизматига таяниб.

Жума, Июн 17 2022

Россия Қуролли кучлари генерал-лейтенанти Михаил Носулев Шарқий ҳарбий округ қўмондон ўринбосари лавозимидан четлаштирилди.

Пайшанба, Июн 16 2022

Россияни кенг миқёсда босиб олиш бошланганидан бери Германия фуқаролари Украинага 812 млн евро хайрия қилдилар - бу иккинчи Жаҳон урушидан бери хайр-эҳсонларнинг максимал номинал миқдори.

Пайшанба, Июн 16 2022

Ёзув сўнгги даврларнинг энг муҳим археологик топилмаларидан бири ҳисобланади.

Чоршанба, Июн 15 2022

Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги элчиси маълум қилди. 15 июн куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида Украина Қуролли Кучларини Россия босқини шароитида у ёки бу тарзда қўллаб-қувватловчи 50 га яқин давлатнинг мудофаа идоралари вакиллари иштирок этади.

Чоршанба, Июн 15 2022

Қозоғистон пойтахти маъмурияти 25 июн куни цирк олдидаги майдонда Украинани қўллаб-қувватловчи митинг ўтказишга рози бўлди, деб хабар бермоқда "Радио Азаттык".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase