"Биз тўлиқ ҳамкорлик қиламиз. Ҳозирда кема портга кираверишда турибди, у Туркия божхоначилари томонидан қўлга олинган", — деди элчи Васил Боднар Украина миллий телевидениеси орқали.
Боднарнинг айтишича, душанба куни бўлиб ўтадиган терговчилар учрашуви кема тақдирини ҳал қилади.
Жума куни Украина Туркиядан Россия томонидан босиб олинган Бердянск портидан Украина донини олиб кетаётган Россия байроғи остидаги «Жибек Жолы» юк кемасини тўхтатиш ва ҳибсга олишни сўрагани хабар қилинган эди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги вакили мамлакат денгиз маъмуриятидан олинган маълумотларга таяниб, дедвейти 7146 тонна бўлган «Жибек Жолы» кемаси Бердянскдан тахминан 4500 тонналик Украина донининг биринчи партиясини юклаганини айтди.
Боднар июннинг бошида Россиянинг Украинадан ўғирлаган ғаллани қабул қилганлар орасида турк харидорлари борлигини маълум қилиб, жўнатиш учун масъулларни аниқлаш ва қўлга олишда Туркиядан ёрдам сўраганини айтди.
Икки ҳафта олдин Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Анқара Россия томонидан Украина ғалласини ўғирлагани ҳақидаги иддаоларни текшираётгани ва бундай донни мамлакатга олиб киришига рухсат бермаслигини айтганди.
Чавушўғли Украинанинг Туркияга ўғирланган ғалла жўнатилгани ҳақидаги даъволарини инкор этаётган кўринади ва Анқара ҳали бундай ҳолатларни кўрмаганини ва ҳар бир тергов натижалари ҳақида Киевни хабардор қилганини айтди.
Украина Бош прокуратураси 30 июнь куни Туркия Адлия вазирлигига йўллаган мактубида «Жибек Жоли» Бердянскдан "Украина ғалласини ноқонуний олиб чиқиш"га алоқадор бўлганини ва 7 минг тонна юк билан Туркиянинг Карасу шаҳрига кетаётганини таъкидлади, бу эса расман кўрсатилган юкдан кўра кўпроқдир.
Украина Бош прокуратураси Туркиядан ушбу денгиз кемасини текширишни, суд экспертизаси учун дон намуналарини олиб қўйишни ва бундай доннинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот талаб қилишни сўради", дейилади Туркия расмийларига йўлланган мактубда.
Украинанинг Запорожье вилоятининг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида россиялик гаулейтер пайшанба куни биринчи юк кемаси бир неча ойлик ҳаракатсизликдан кейин Бердянск портини тарк этганини айтди. Кўринишидан, бу «Жибек Жолы» шекилли.
Қозоғистоннинг KTZ Express компанияси Reuters агентлигига «Жибек Жолы» компанияга тегишли эканлигини тасдиқлади, бироқ у Россиянинг санциялар рўйхатига киритилмаган Green-Line компанияси бербоут-чартер шартларида олинганини айтди.
KTZ Express жалб қилинган томонлар билан маслаҳатлашаётгани, барча чекловлар ва санкцияларга амал қилиниши ҳақида қўшимча қилди.
Туркия ўғирланган Украина ғалласи бўлган Россия кемасини қўлга олди
Украинанинг Туркиядаги элчиси якшанба куни Украинада ўғирланган дон олиб кетаётган Россия юк кемаси Туркия божхоначилари томонидан қўлга олинганини айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди