БМТ Бош котиби: Ғазо - "болалар мозорига айланди" "Гуманитар сулҳ эълон қилиш, ҳозироқ".
Бугун АҚШ раҳбари Жо Байден Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан телефонлашган. Президент Байден ХАМАСга қарши урушда АҚШ яҳудий давлатни қувватлашини таъкидлар экан, Фаластин аҳолиси ҳимоясига ҳам урғу берган. Ҳарбий амалиётларда тинч фуқаролар нишонга олинмаслиги, уларни эҳтиёт қилиш зарурати қайд этилган.
Гутерриш Исроил ва ХАМАСга халқаро қонунларни бот-бот эслатиб, бегуноҳ инсонларни ўлдириш жиноятдир, дея бонг урмоқда.
"Ғазодаги асирлар дарҳол қўйиб юборилиши шарт", - дейди БМТ Бош котиби.
7-октабрда ХАМАС Исроилда қарийб 250 кишини гаровга олгани тахмин қилинади. Улар орасида болалар ҳам бор.
"Бу инсонларни озод этиш ҳаракат қилаверишимиз зарур", - дейди Гутерриш.
Гутерриш дейдики, тинч аҳолидан қалқон сифатида фойдаланиш, касалхона, БМТ иншоотлари, бошпана ва мактабларга ҳужум қилиш ёки уларни эгаллаб олиш, шунингдек, гуманитар ёрдамнинг ёълини тўсиш ва ёнилғи таъминотини кесиш - халқаро қонунларни қўпол равишда бузишдир.
"Бу талабларга шартсиз амал қилиш лозим", - дейди Бош котиб.
Нетаняху дейдики, ХАМАС асирларни қўйиб юбормас экан, ҳеч қандай "гуманитар танаффус" бўлмайди. АҚШ ҳарбий амалиётларни вақтинча тўхтатиш таклифини олға сурган.
Гутерришга кўра, Ғазода инсоният инқирозига нутқа қўйиш халқаро ҳамжамият зиммасида.
ХАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобича, Ғазода ўтган бир ойдан бери Исроил ҳужумларида ўлганлар сони 10 мингдан ошган.
Урушда ўнлаб журналистлар ҳам ҳалок бўлган. БМТ 89 ходимини ёъқотган.
Фаластинликларга фавқулодда ёрдам учун БМТга 1,2 миллиард доллар зарур. Ғазо ва Ғарбий соҳилда 2,7 миллион аҳоли бор.
Ҳар куни ўнлаб юк машиналарида гуманитар ёрдам келмоқда. Исроил бунга 21-октабрдан бери чекланган тарзда рухсат берган.
Ёнилғи олиб кириш ҳамон тақиқланган. Чунки, дейди Исроил расмийлари, ХАМАС уни уруш учун ишлатиши тайин.
Иордания ва бошқа қўшнилар ҳам мадад кўрсатмоқда.
БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари, жумладан доимий аъзолар, Исроил-ХАМАС урушини қандай тўхтатиш мумкинлиги борасида келиша олмаяпти.
АҚШ дипломатларининг айтишича, муроса ёъли изланмоқда.
"Гуманитар танаффус таклифи муҳокамада. Талаб мазмуни юзасидан келишув зарур", - дейди Роберт Вуд, АҚШнинг БМТдаги элчиси ўринбосари.
БМТ Бош котиби: Ғазо - "болалар мозорига айланди"
БМТ Бош котиби: Ғазо - "болалар мозорига айланди" "Гуманитар сулҳ эълон қилиш, ҳозироқ".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|