close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хамаснинг Исроилга бостириб кириши ортидан Нетаняхунинг рейтинги тушиб кетди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг рейтинги Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати жангариларининг бостириб кириши ортидан тушиб кетди; сўровда қатнашган исроилликларнинг ярмидан кўпи унинг истеъфосини хоҳлайди. Бу ҳақда “Маарив” газетаси Диалог институти сўровига таяниб хабар берди.

"Деярли бутун жамоатчилик ХАМАС террорчиларининг мамлакат жанубига кириб келиши билан боғлиқ ҳодисани давлат раҳбариятининг муваффақиятсизлиги деб ҳисоблайди ва мамлакат мудофаа тизимининг барбод бўлишига олиб келган вазият учун ҳукумат жавобгар, деб таъкидлайди". нашр хабар бермоқда.

Бундан ташқари, сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи, яъни 56 фоизи жанглар тугагач, Нетаняху истеъфога чиқиши керак, деб ҳисоблайди.

Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг истеъфога чиқишини исташини айтганди. Хабарларга кўра, Трамп, шунингдек, Фаластинга ёрдамни тўхтатишни талаб қилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase