close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Доғистонда кенг кўламли Мавлид ан-Набий

8 октябр куни Доғистонда Исо алайҳиссалом номидаги Маънавият марказида кенг кўламли республика Мавлиди ан-Набий тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир бутун мамлакат бўйлаб жуда кўп диндорларни тўплади.
Кеча иштирокчиларини бой маънавий-маърифий дастур кутиб турарди. Илоҳиётшуносларнинг тақдимотлари, қизиқарли викторина, шунингдек, қимматбаҳо совғалар ўйини, жумладан, Макка ва Мадина шаҳарларидаги муқаддас жойларга кичик Ҳаж амалларини бажариш учун саёҳатлар.
Анъанага кўра, бундай тадбир учун барча ҳозир бўлганлар совға билан меҳмон қилинди. Нашид ва мунажатлар ижрочилари эса ўзларининг гўзал овозлари билан кечага ўзгача байрамона кайфият бағишлади.
Мавлид ниҳоясига этиб, Аллоҳ таолодан тинчлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase