close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жазоирда урушаётган Фаластин гуруҳлари музокаралар олиб бормоқда

Рақиб Фаластин гуруҳлари етакчилари ярашув ва миллий бирлик таклифини муҳокама қилиш учун икки кунлик музокаралар давомида Жазоирда учрашмоқда.

Фаластин элчиси Фаеёз Абу Айта шанба куни айтишича, бу таклиф "Жазоирнинг Фаластин миллий ҳаракатларини фаоллаштириш бўйича умумий фикрга эришиш учун бир неча ойлик саъй-ҳаракатларидан" кейин ишлаб чиқилган.
Тадбирда Фаластиннинг 12 та гуруҳи вакиллари, жумладан, рақиб ХАМАС ва Фатҳ ҳаракати вакиллари иштирок этади, деди Абу Айта «Palestine Voice Radio» расмий телеканалига.
Бу ташаббус бўлинишларга олиб келган ва одамларнинг Фаластин раҳбариятига бўлган ишончини сўндирган ўнлаб йиллар давом этган можарони ҳал қилишга қаратилган сўнгги уринишдир.
Муҳокама қилинадиган мавзулар орасида Фатҳ ва Исроил ҳам бутунлай қуролсизлантирилишини истайдиган ХАМАСнинг ҳарбий қаноти Қассам бригадасининг келажаги ҳам бор.
Томонлар Ғазо секторидаги 30 минг ХАМАС ходимига маош тўлаш, шунингдек, 2006 йилдан бери ўтказилаётган Фаластиндаги муддати узоқ вақт ўтиб кетган сайловларни қандай давом эттиришни муҳокама қилади.
Аммо, босиб олинган Фаластин ҳудудларида жиддий ўзгариш бўлишини кам одам кутмоқда. Фаластинликлар одатда можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятига шубҳа билан қарайди.
Ўтган музокаралар, ҳозиргидан анча кам келишмовчиликлар бўлганига қарамай, муваффақиятсизликка учраган. ХАМАС Ғазо устидан назоратдан воз кечмаслигини ҳамма тушунади.
Сўнгги сўровлар шуни кўрсатдики, фаластинликларнинг учдан икки қисми ярашув саъй-ҳаракатлари жойлардаги воқеликни ўзгартиришда муваффақият қозонишигига ишонмайди. Ҳар икки томон ҳам вазиятни шундай сақлаб қолишдан манфаатдор.
Яман ва Миср воситачилигидаги ўтмишдаги саъй-ҳаракатлар икки рақиб ҳаракат ўртасидаги келишмовчиликни тўхтата олмади.
Жазоир президенти Абдулмажид Теббун январ ойида фаластинликларни бирлаштириш ташаббуси билан чиққан эди. Жазоир расмийлари музокаралар бошланишидан олдин таклиф режасини муҳокама қилиш учун Фатҳ ва ХАМАС вакиллари билан алоҳида мулоқотлар ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, 2006 йилдан буён сиёсий рақобат Фаластин ҳудудларини иккига бўлиб юборди, ўшандан буён ХАМАС Ғазо секторида кутилмаганда сайловларда ғалаба қозониб, Маҳмуд Аббоснинг Фатҳ партиясини мағлуб этган.
Қуролли тўқнашув Фатҳ гуруҳи сайлов натижаларини тан олишдан бош тортгаиндан кейин бошланган, бу Фатҳнинг Ғазо ҳудудда йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлган.
Ўшандан бери Фаластин раҳбарияти иккига бўлинди, Фатҳ бошчилигидаги Фаластин маъмурияти босиб олинган Ғарбий Соҳилни, ХАМАС эса 2007 йилдан бери Исроил қамали остида бўлган Ғазо секторини бошқаради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase