close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Доғистондаги теракт иштирокчиси “Адолатли Россия” партияси бўлими раҳбари бўлиб чиқди

Доғистонда йўқ қилинган террорчилардан бири Али Закаригаев “Справедливая Россия – патриоты – За правду” партиясининг Сергокалинский туманидаги бўлими раиси лавозимида ишлаган, деб хабар бермоқда Россия ОАВлари.

Доғистонда йўқ қилинган террорчилардан бири Али Закаригаев “Справедливая Россия – патриоты – За правду” партиясининг Сергокалинский туманидаги бўлими раиси лавозимида ишлаган, деб хабар бермоқда Россия ОАВлари.

Маълум қилинишича, Али Закаригаев икки йил аввал бу лавозимни тарк этган, бироқ партия аъзоси сифатида қолган. Жангари Доғистоннинг Сергокалинский тумани раҳбари Магомед Омаровнинг жияни бўлиб, унинг икки ўғли ҳам терактда иштирок этган. Омаров "Единая Россия" аъзоси бўлган, у ҳам энди партиядан чиқарилиб, ҳибсга олинган.
Бундан ташқари, Доғистон раҳбари Сергей Меликов Магомед Омаровни ишдан бўшатишини маълум қилгани маълум.

Якшанба куни Махачқалъа ва Дербентда қуролланган жангарилар иккита православ черкови, синагога ва йўл полицияси постига ҳужум қилди, дея хабар беради вилоят ҳокимияти. Дастлабки маълумотларга кўра, 20 киши, жумладан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва тинч аҳоли вакиллари, жумладан православ руҳонийси ҳалок бўлган. Бундан ташқари, теракт оқибатида 46 киши тан жароҳати олди, деди Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Татяна Беляева.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase