close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Доғистон муфтияти ниқаб кийишни тақиқламоқчи

Доғистонда ниқоб кийишни тақиқловчи фатво қабул қилиниши режалаштирилмоқда, деди вилоят муфтийси Аҳмад Абдулаев.

Доғистонда ниқоб кийишни тақиқловчи фатво қабул қилиниши режалаштирилмоқда, деди вилоят муфтийси Аҳмад Абдулаев.
Доғистонда ниқоб кийишни тақиқлаш тўғрисидаги диний хулоса эълон қилиниши режалаштирилган, деб хабар берди республика муфтийси Аҳмад Абдулаев.
Доғистон муфтияти яқин орада ниқоб кийишни тақиқловчи фатво чиқаради, деди Абдулаев вилоят раҳбарининг ижтимоий фаоллар билан учрашуви чоғида Доғистон раҳбари матбуот хизматининг Телеграм-каналида хабар қилинганидек.
“Исломда фатво - ҳар қандай масала бўйича муфтий, фақиҳ ёки олим томонидан ислом тамойиллари асосида қабул қилинадиган қарор”, — дейилади хабарда.
25-июн куни, Махачқалъа ва Дербентдаги православ черковлари, синагогалари ва полицияга қилинган ҳужумлардан икки кун ўтиб Доғистон раҳбари Сергей Меликов хавфсизлик нуқтаи назаридан ниқабга қарши чиқди. Унинг таъкидлашича, бу бош кийим Кавказ халқларига хос эмас, баъзида эркаклар унинг орқасига яширинишлари мумкин, аёллар эса "кенг кийимда" олиб юришлари мумкин, - дея тушунтирди Меликов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин мамлакатда ниқаб кийишни ҳаром қилишнинг бош тарафдори эканини айтганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase