Хусусан бугун Эрдўған билан учрашув чоғида Эрон президенти Суриянинг ҳудудий дахлсизлиги ҳурмат қилиниши керак, деди.
Туркия айни дамда Сурия билан чегарадаги катта ҳудудларни назорат қилмоқда ва янги амалиёт орқали хавфсиз зонани янада кенгайтирмоқчи. Эрон эса мазҳабдош Сурияни яқин иттифоқчи деб билади. Сўнгги бир неча йиллардаги можароларда турли тарафларни қўллаб-қувватлаб келган Туркия ва Россия раҳбарлари иқтисодий масалаларда ҳамкорликни қўлдан чиқаргани йўқ.
Анқаранинг яқиндан бери Эронга азалий душманлар - Исроил ва Саудия Арабистони билан муносабатларни тиклашга қаратилган ҳаракатлари Сурия масаласида Эрон-Туркия мулоқотини қийинлаштириши мумкин. Бироқ кузатувчилар Эрдўғаннинг Теҳронга сафарини бу муаммога ечим топишда ижобий қадам дея баҳоламоқда.
“Эрдўғанни Теҳронга таклиф этишдан мақсад уни саудияликлар ва Исроил билан яхши алоқалари учун койиш эмас”, - дейди собиқ турк дипломати Ойдин Селжен.
Россия Сурия ҳаво сарҳадларини назорат қилишда Дамашққа ёрдамлашар экан, Эрдўған Украинада уруш бошланганидан бери Путин билан илк бор юзма-юз кўришди.
Сурия мавзусидан ташқари икки раҳбар Украина буғдойини жаҳон бозорига олиб чиқиш хусусида ҳам гаплашган бўлиши мумкин.
Яқинда Россия, Украина ва БМТ расмийлари Туркияда учрашиб, Одесса портларида туриб қолган буғдойни денгиз орқали олиб чиқиш масаласида сермаҳсул музокаралар ўтказган.
АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, Украина ўтган йилги мавсумда 6,8 миллион тонна, яъни бундан бир йил олдингига қараганда 8 баравар кўп маккажўхори терган, буғдой ҳосили эса салкам 6 миллион тоннага етган.
Украина буғдойни одатда Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига сотади. Буғдой етиштиришда Россия етакчи мамлакат бўлиб, бу йилги ҳосил 40 миллион тонна атрофида бўлиши кутилмоқда.
Туркия воситачи ролини бажарар экан, айрим кузатувчилар унинг ошиб бораётган дипломатик нуфузига эътибор қаратмоқда.
“Эрдўған Саудия Арабистонига бориб-келди, Зеленский ва Путин билан гаплашяпти, энди Теҳронда, Исроил президенти яқинда Туркияга келиб-кетди. Бу Эрдўғаннинг минтақада дипломатия бобидаги самарадорлиги ва кўп қиррали сиёсат юритишга қодир эканини кўрсатиши зарур”, - дейди Селжен.
Ғарб давлатлари Туркия раҳбарининг Эрон ва Россия президентлари билан яқинлигини танқид қилмоқда.
АҚШ Президенти Жо Байден бир неча кун олдин Исроил ва Саудия Арабистонига сафаридан қайтиб келди. Қўшма Штатлар минтақада Эронга қарши туриш учун Исроилнинг қўшни араб мамлакатлари билан алоқаларини кучайтиришга интилмоқда. Байден, шунингдек, дунёда нефт нархини тушириш мақсадида Риёддан нефт ишлаб чиқаришни оширишни сўраган.
Қўшма Штатларга кўра, Россия Украинадаги ҳарбий амалиёти учун Эрондан ҳарбий дронлар сотиб олмоқчи. Теҳрон ва Москва бу даъволарни инкор этган.
утин сўнгги ҳафталарда дипломатик ҳаракатларини фаоллаштириб, Ғарбнинг Россияни дунёда яккалатишга қаратилган ашаддий ҳаракатларига қарамай, бу ҳаракатлар самарасиз боўлишини исботлашга уринмоқда.
"Бутун дунёдан алоҳида ривожлана олмаймиз, албатта. Бундай бўлмайди ҳам. Мамлакатлар ўзини катта тўсиқ билан тўса олмайди. Бунинг иложи йўқ”, - деди Путин бир кун олдинги ҳукумат мажлисида.
Россия раҳбари яқинда Тожикистон ва Туркманистонда бўлди, сўнг БРИКС ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг виртуал саммитида қатнашди.
Теҳронда Эрон ва Россия раҳбарлари учрашди
“Эрон Туркия ҳарбий амалиётига эътирозини яширмай келади”, - дейди турк таҳлилчиси Атилла Ешилада.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|