close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған Эроннинг диний лидери Ҳаманей билан учрашди

Президент Эрдўған Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан Эронга амалий ташриф уюштирди. Президент Ражаб Таййиб Эрдўған амалий ташриф билан Эронда.

Кеча кечқурун пойтахт Теҳронга етиб борган Президент Эрдўған учун бугун эрталаб расмий кутиб олиш маросими уюштирилди.
Ортидан Эрдўған, Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашди.
Садабод саройида матбуотга ёпиқ тарзда бўлиб ўтган учрашувда, икки давлат ҳайъатлари ҳам иштирок этдилар.
Президент Эрдўған, матбуотга ёпиқ тарзда Эроннинг диний лидери Оятуллоҳ Али Ҳаманей билан ҳам учрашди.
Эрдўған билан эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисий, Туркия-Эрон Олий даражали ҳамкорлик кенгашининг еттинчи йиғилишига раҳбарлик қилди.
Ортидан баёнот берган Ражаб Таййиб Эрдўған:
“(террор ташкилотлари) ПЖАК, ПКК, ПЙД, ЙПГ, ФЕТО Туркия ва Эрон учун жиддий маънода бош балосидир. Уларга қарши курашни бирдамлик ичида давом эттиришимиз керак”.-деди.
Президент Эрдўған, бугун бўлиб ўтадиган Туркия-Эрон-Россия саммити ҳақида эса:
“(Сурия масаласи устидан) Остона жараёни қайта баҳоланиб, Остона жараёни жонлантирилиши мумкин”-дея гапирди.
Иброҳим Раисий ҳам муштарак матбуот анжуманида:
“(Туркия ва Эрон) Икки давлат ўртасида 30 миллиард долларлик савдо ҳажмини белгилаб олдик. Бу, мавжуд қўшма савдо ҳажмини уч баробарга ошириш демакдир”-деди.
Раисий: “Икки давлатнинг қўшма саноат компанияларини ташкил этиш, бугун келишиб олинган масалалардан биридир”-дея гапирди.
Эрон Президенти Раисий: “Туркия Президенти Эрдўғоннинг юртимизга ташрифи, икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги муҳим бурилиш давридан хабар бермоқда”-деди.
Президент Эрдўған кун давомида Эрон Президенти Раисий мезбонлигида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин иштирокида ўтказиладиган Остона форматидаги еттинчи йиғилишда иштирок этади.
Президент Эрдўған, саммит муносабати билан россиялик касбдоши Путин билан ҳам ўзаро учрашув ўтказади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase