Проценко кейинроқ ижтимоий тармоқларда унга қўйилган ташхисни ўзи тасдиқлади. У ўзини яхши ҳис қилаётгани ва «шу ой давомида ҳосил бўлган иммунитет ўз ишини қилади» деб ўйлашини ёзган. 44 ёшдаги шифокорнинг аниқлаштиришча, у масофадан ишлаш ва касалхонани бошқариш учун барча шароитлар мавжуд бўлган кабинетида ўзини-ўзи изоляция қилган.
«Касалхона одатий режимда ишлаяпти», - деб ёзади «Интерфакс» касалхона шифокорларининг сўзларига таяниб. Коронавирус инфекцияси стационарнинг бошқа шифокорларига таҳдид солмаяптими деган саволга нашр суҳбатдошлари тиббиёт ходимлари мунтазам текширув остида эканлигини айтди.
Ўтган ҳафта Коммунаркадаги касалхонага Россия президенти Владимир Путин ташриф буюриб, бош шифокор Проценко билан шахсан мулоқот қилганди. Проценкода коронавирус тести ижобий натижа бергани ҳақида ахборот пайдо бўлгач, президентнинг бош котиби Дмитрий Песков Владимир Путин «мунтазам равишда коронавирус тести топширяпти, ҳаммаси жойида» деб айтди, хабар қилади «РИА Новости».
Аввалроқ Песков хабар қилганидек, президентнинг коронавирусга чалинган шахсларни даволаш учун мўлжалланган касалхонага ташрифи олдиндан режалаштирилмаганди. «Ведомости» Кремл вакилидан Путин Коммунаркага ташриф буюрганида унинг ҳамсуҳбатларидан олдиндан тест олиш тартибига риоя қилинганини ва энди президент ҳамсуҳбатлари билан қўл сиқишиб кўришишини аниқлаштириш сўради.
Владимир Путин билан бирга Коммунаркадаги касалхонага 24 март куни Москва мэри Сергей Собянин, бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова ва Песков ҳам ташриф буюришганди. Уларнинг ҳаммаси Денис Проценко билан мулоқот қилган ва бунда ЖССТ томонидан тавсия қилинган камида 1 метрли ижтимоий масофа қоидасига риоя қилмаган.
Россияда сўнгги сутка давомида 500 та янги коронавирусга чалииш ҳолати қайд этилди, хабар қилади тезкор штаб. Касалланганлар умумий сони 2337 кишига етди. Касаллик оқибатида ўлганлар сони 17 кишига, тузалиб кетганлар сони эса 121 кишига етди. Энг кўп касллик Москвада қайд этилган — 1613 (+387).
Путин билан учрашган Бош врачга коронавирус ташхиси қўйилди
Бир ҳафта олдин у президент Владимир Путин билан мулоқот қилганди. Коммунаркадаги 40-сонли касалхона бош врачи Денис Проценкога коронавирус ташхиси қўйилди, хабар қилади «Россия 24». Шифокорларнинг сўзларига кўра, у ҳозирда Коммунаркадаги юқумли касалликлар касалхонасига жойлаштирилган ва ўзини қониқарли ҳис қиляпти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди