close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Омонатчилар банклардан қарийб $2 млрд олдилар

Жорий йилнинг февралида россияликларнинг валюта банк ҳисобрақаларидаги маблағлар ҳажми қисқарди: омонатчилар қарийб $2 млрд ечиб олдилар. Бу ҳақида "Коммерсант" РФ МБ сайтида эълон қилинган кредит муассасалари ҳисоботларига таянган ҳолда хабар беради.

Валюта олиниши асосан йирик банкларга тўғри келади. Сбербанк, ВТБ ва Газпромбанкдан омонатчиар $300–360 млн ечиб олдилар. У қадар йирик бўлмаган банклардан (СМП-банк, "ФК Открытие", Альфа-банк) валюта оқими $120–200 млн. ташкил қилди.
Нашр томонидан ўтказилган сўровда иштирок этган бозор қатнашчилари фикрига кўра, ечиб олинган валюта маблағлари рублдаги омонатларга ўтказилган, бироқ омонатларнинг бир қисми нақд пулга айлантирилган бўлиши мумкин.
Экспертларнинг баҳоларига кўра, $2 млрд маблағлар кенг кўламли эмас, чунки бу жами валюта депозитлари ҳажмининг тахминан 2%ини ташкил қилади.
Сўровда иштирок этган бозор қатнашчилари валюта омонатчилари ҳаракатларининг бир нечта эҳтимолий сабабларини айтиб ўтдилар. Омонатчилар бир вақтнинг ўзида омоантлар бўйича паст ставкаларни ва дунё бзорларидаги жорий волатилликни чўчитиб юбориши мумкин эди. Йил бошида доллардаги омонатлар бўйича ўртача ўлчанган ставка жалб қилиш муддатидан келиб чиқиб атиги 0,15–1,16% ни ташкил қилган.
Одамлар валютани асосан юқори курсларда сотган ва бу маблағларни рублда жойлаштирган. Шунингдек, омонатчилар рублнинг пасайиши шароитарида нафақат нақд пулсиз, балки нақд пул шаклидаги валютани алмаштириши мумкин бўлган ва валютани ставкалар анча юқори бўлган пулдаги ҳисобрақамларга ўтказган.
Таъкидлаш жоизки, 31 мартда РБК нашри эълон қилган социологик тадқиқот  натижаларига кўра, 63,6% россияликлар умуман жамғармага эга эмас (на валютада, на рублда). Респондентларнинг 60%дан ортиғи ойликдан-ойликкача режимида яшайди, бунда 34,6% респондентларга ҳатто кун кўриш учун ҳам маблағлар етмайди.
Сўровда қатнашганларнинг 36,4%и уларда маълум миқдорда жамғарма борлигини маълум қилди. Бу ерда респондентларнинг 45%и даромад манбаи йўкотилган ҳолатда олти ойгача бўлган муддатга етадиган маблағларга эга. Бунда сўровда иштирок этган ва  жамғармаси бор қатнашчиларнинг 21,2%и уларнинг жамғармалари икки ойдан ортиққа етмаслигини айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase