Доналд Трамп, ўзининг муҳожирларга нисбатан репрессив ҳаракатларига қарши нрозиликлар кучайиб бораётгани билан бир пайтда, Калифорния губернатоирини ҳибсга олиш билан таҳдид қилди.
АҚШ президенти маъмуриятнинг муҳожирларга қарши ҳаракатлари кучайгач, Лос-Анжелес ҳудудида кенг кўлами норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бу полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувларга, зўравонликларга, полициянинг кўздан ёш оқизувчи газдан фойдананишига, ўнлаб одамларнинг ҳибсга олинишга олиб келди. Трамп кеча Калифорния губернатори Гевин Нюсомнинг" сўнгги зўравон тартибсизиклардаги роли" учун ҳибсга олинишини қўллаб- -қувватлашини айтди. АҚШ президенти журналистлардан бирининг Нюсомнинг федерал чегара амалдори Том Хоманни журъат этса, ҳибсга олиши ҳақидаги баёноти хусусидаги саволига жавобан, агар мен Томнинг ўрнида бўлсам, уни қилган бўлардим, менимча. Бу ажойиб, деб изоҳлади.
Золимликка аниқ қадам
Айни пайтда, Калифорния губернатори Гевин Нюсом кеча Трампнинг сўзларига жавоб бериб деди: АҚШ президенти ҳозиргина хизмат қилаётган губернаторни ҳибсга олишга чақирди. Бу мер АҚШда ҳеч қачон кўрмайман деб умид қилган кун. У ўз сўзларида, сиз демократмисиз ёки республикачимисиз, фарқи йўқ, бу биз миллат сифатида ўта олмайдиган чизиқ-бу авторитаризм ва зулм сари аниқ қадамдир, деб изоҳлади.
Лос--Анжелесдаги норозилик намойишларга қарши 700 АҚШ денгиз пиёда аскарлари сафарбар этилди
Бошқа томонидан, ИРНА ахборот агентлиги ҳам Лос-Анжелесдаги тартибсизиклар кучайганидан сўнг, АҚШ ҳарбийлари федерал ходимлар ва объектларни ҳимоя қилиш учун шаҳарга 700 денгиз кучларини жойлаштирди, деб эълон қилди. Пентагон раиси -АҚШ мудофаа вазири/ бу хабарни тасдиқлаб, ҳуқуқ-тартибот кучлари ва ҳукумати биноларга нисбатан таҳдид кучайгани бу ҳаракатга сабаб қилиб кўрсатади.
Калифорния Бош прокурори ҳам Доналд Трампни судга берди
CNN телеаналининг хабар беришича, Калифорния бош прокурори ҳам Доналд Трампни судга берди. Калифорния бош прокурори кеча АҚШ президентининг Лос-Анжелесга Миллий гвардиясини жойлаштириш бўйича ҳаракатни "жой шароитлардан қатъи назар, провакацион кескинликнинг кучайиши, деб атади. Калифорния Бош прокурори Миллий гвардиянинг жойлашишини "федерал ҳукумат ваколатидан ошиб кетади" ва Консутитуияга киритилган ўнинчи тузатишни бузганидир эълон қилди.
Лос-Анжелес мери ҳам Доналд Трампни айблади
Гардиан нашрига кўра, Лос *Анжелес мери Карен Басс ҳам Трамп маъмуриятини шаҳарни федерал ҳукумат учун маҳаллий ва штат амалдорларидан ҳокимиятни тортиб олиш учун" синов" сифатида ишлатиганликда айблади. У шунингдек халқ ва намойишчиларни Тинч тарзда намойиш қилиш ва Трампнинг тузоғига тушмасликлари ҳақида огоҳлантирди. Лос-Анжелес мери ҳам “X” ижтимоий тармоғида шундай ёзди: Трамп инқирозни мерос қилиб олмаган-уни яратган" деб таъкидлади.
АҚШ фахрийлари ҳам Доналд Трампни огоҳлантиришмоқда
Шу муносабат билан, АҚШнинг собиқ ҳарбий амалдорлари Гардиан газетасига 2000 нафаргача аскарни федерал назорат остига олиш ва уларни Лос-Анжелес кўчаларига жўнатиш тўғрисидаги қарор ҳарбийларининг ички сиёсатидан четда қолиш мажбуриятини бузишини айтди.
АҚШ полицияси норозилик намойишлари пайтида халқаро журналистларга зўравонлик билан қарама-қаршилик қилмоқда
NBC ҳам кечаги хабарида АҚШ полицияи ва намойишчилар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлардан сўнг, икки халқаро журналист, британиялик фотосуратчи Ник Стерм ва австралиялик телевидения мухбири Лорен Томави ўз хабарини бажариш пайтида Лос-Анжелес полициясининг ҳалокатли бўлмаган ўқларидан отиб, яраланган.
Абу Муслим