Фирқа, оқим, тариқатлар (61)
200дан ошиқ мактаб қизларини ўғирлаган нигериялик «Боко ҳаром»[1] гуруҳининг расмий номи - «Жамаъату аҳли сунна вал лиддаъавати жиҳод». Бу дегани: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом суннатлари ва жиҳодни даъват қилувчи одамлар” бўлади. Номлари қилаётган ишларига умуман тўғри келмайди.
Сўфийлик ва тасаввуфнинг ҳақиқати нима? Исломнинг унга муносабати қандай? Эшитишимизча сўфийларнинг орасидан илми ва амали билан исломга хизмат қилганлари ҳам, бидьату залолатлари билан исломни барбод қилганлари ҳам бор экан. Улар билан буларнинг фарқлари нимада?
Охирги йилларда мусулмонлар орасида шартли равишда қуръонийлар деб аталувчи хавфли тенденцияси тарқалаётган бўлиб, у Қуръонни эркин, (нақлдан ташқари) ақл билан (рационал) шарҳлашга уринишдан иборат бўлган бидъатдир. Қуръонийларнинг асосий ғояси ва шиорига кўра, турлича таснифланиши мумкин бўлган ҳадислар (саҳиҳ, заиф, мавзу (тўқима)) турли хил мусулмонларнинг гуруҳ, оқим ва фирқалари орасида келишмовчиликлар предмети ҳисобланармиш.
1. Қуръонийлар ким?
2. Теологик асослари нима?
3. Уларнинг зарарлари нимадан иборат?
Бу оқимнинг бошқалардан ажралиб турувчи жиҳати шуки, улар солиҳ салафларимизнинг мазҳабларини инкор қиладилар. Улар машҳур солиҳ салафларнинг (солиҳ аждодларимизнинг) ҳақ мазҳабини инкор қиладилар, бироқ шунга қарамай жоҳил ва беғам мусулмонларни уламо ва фуқаҳоларни «яхши кўрамиз», уларни ниҳоятда «ҳурмат қиламиз» деб алдашга уринадилар.
Савол: Айтишларича, салафийлар оқими хавфли (кучли радикал, хавфсиз (кучсиз радикал) ва мўътадил турларга бўлинар экан. Яъни, мадҳалийлар, сурурийлар ва такфирийларга. Улар ҳақида ва уларни бир-биридан қандай қилиб ажратш мумкинлиги ҳақида батафсил гапириб бера оласизми? Улар қандай хусусиятлар билан фарқланади?
Сўнгги вақтларда дунё фитна олови ичида қолгани рост. Курраи заминнинг турли нуқталарида бўлаётган низо, талотўп, муҳорабалар замирида диний эътиқод омили ётгани сир эмас. Муаммонинг оғриқли жиҳати шундаки, диний экстремизм, мутаассиблик, терроризм деган балони Исломга тамға сифатида ёпитишришга уринишлар яққол намоён бўлмоқда.
Сўнгги вақтларда туркий халқларнинг тарихи ва маданиятига бағишланган турли хил интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқларда тангричилик эътиқодига оид масалалар кўп кўтариладиган бўлиб қолди. Тангричилик туркий ва мўғул қавмларининг қадимги дини бўлиб, жуда қадимги вақтларга бориб тақалади.
Хозир дунёдада, ҳусусан Туркияда куч бериб, ривожлантиришга уринилаётган залолатдаги секталардан бири бу Қуръонийлар сектасидир. Туркияда бузуқ ақидалар шу қадар қоришиб кетганки, уларнинг орасидан ҳақ йўлда юрганларини ажратиб олиш анча мушкул. Илмий малакаси бўлмаган кишилар бу фондан оқ рангни ажратиб олиш имконига эга эмаслар.