close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳаққония ва салафийлар ўртасидаги қарама-қаршилик

Тақриз

Ҳаққонийлар неосўфийлар тариқати 1973 йилдан бери мавжуд бўлиб, нақшбандийларнинг мужадидийа-халидийа тармоғига тааллуқли.

Тариқат АҚШ, Буюк Британия ва Германияда, шунингдек, яқин вақтдан бошлаб Россияда, асосан Бошқирдистонда жуда фаолдир. Шайх Нозим таълимоти насронийлик, буддизм ва Нью Эйдж оқими элементларини ўзлаштиришга қадар синкретизм билан, шунингдек, ислом динини янги қабул қилган мусулмонларни жалб қилиш бўйича мослашувчан сиёсат билан ажралиб туради. Ҳаққонийа шайхлари салафийларнинг муросасиз рақиблари сифатида иштирок этади. Ушбу мақолада салафийлар ва ҳаққонийа тариқати неосўфийлари ўртасидаги қарама-қаршилик кўриб чиқилади. Тарихий жиҳат ўрганилади, жамоат майдонида юзага келган тортишувларнинг таҳлили қилинади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, неоўфийлар ва салафийларнинг мусулмонларнинг "жим турган аксари" манфаатларига мурожаат қилади. Иккала томон ҳам душманларни қидиришда умумлаштириш ва қора ва оқ бўлинишдан фойдаланадилар. Ҳаққонийа тариқати шайхлари тариқат фаолият кўрсатаётган мамлакатларда мусулмонларнинг катта қисмини радикализмда айблайди. Салафийлар, ўз наватида, ҳаққонийа тариқатини бутун сўфийлик учун жавобгар ҳисоблайди. Иккала томон ўртасидаги мунозара яққол сиёсийлаштирилган. Ҳаққонийа тариқати ва салафийлар  қарама-қаршилиги сезларли даражада марказлашган, чунки тариқат шайхлари салафийларнинг сўфийларга қарши риторикасидан сиёсий фойда кўради ва ўзларини исломий радикаллар ва экстремистлар ҳужумларининг қурбонлари сифатида кўрсатиб, шу устунликлардан фойдаланади, ҳатто ўзлари сунъий равишда қарама-қаршни юзага чиқаради.

Сўфийлар ва салафийлар ўртасидаги қарама-қаршилик аллақачон исломшунослик тадқиқотларининг эскирган мавзусига айланиб қолган. Шунга қарамай, оммавий жойларда Ҳаққония неосўфий биродарлари (тариқати) ва уларнинг рақиблари бўлган салафийлар ўртасидаги кураш алоҳида эътиборга лойиқдир. Салафийлар учун ўта синчков ва дунё миқёсида катта эътиборни жалб қилувчи Ҳаққония тариқати тавҳиддан барча эҳтимолий оғишларнинг тимсолига айланди. Ўз навбатида Ҳаққония неосўфийлари салафийликни агрессив радикализм ва экстремизм тўпланган жой деб билишади.
Ҳаққония тариқати нақшбандийларнинг мужадидия-холидия тармоғига мансуб бўлиб, ўз асосчиси– Муҳаммад Нозим шарафига аталган.
Одил ал-Кубруси (тур. Кыбрыси) ал-Ҳаққоний (1922–2014), Кипрлик Нозим номи остида кўпроқ маълумдир. Тариқат 1973 йилдан бери мавжуд, 2010 йил эса шайх Нозим барча сўфий биродарликларининг бекор қилиниши ва ягона раббония йўли яратилгани ҳақида эълон қилди. Кипрлик Нозимнинг ўлимидан сўнг 2014 йилнинг май ойида  ҳаққония тариқатини (раббония) шайхнинг ўғли Мехмет Одил (1957 йил туғилган) бошқара бошлади. Нозимнинг куёви ва 1990 йилдан бошлаб унинг АҚШдаги вакили Ҳишом Қаббоний Меҳмет Одилнинг етакчилигини тан олишдан бош тортди ва тариқатни нозимия, деб номланишини маълум қилди. Шундай қилиб, тариқат Кипрлик Нозим шахси ва унинг таълимоти билан бирлашадиган иккита рақобатчи тармоққа бўлинди.
Ҳаққония тариқати Яқин Шарқда, Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиёда, Буюк Британия ва Германияда, яқин вақтлардан бошлаб эса Россияда ҳам шуҳрат қозонди. Ғарбда Кипрлик Нозим 1974 йил тариқат ташкил топгандан кейин бир йил ўтиб ваъзхонлик қила бошлади, ўз ҳаракатларини муҳожир мусулмонлар орасида ўз нуфузини ошириш ва шу билан бир пайтда туб аҳоли ўртасида сўфийликни кенгайтиришга қаратди. Кипрлик Нозимнинг АҚШ ва Европа бўйлаб уюштирган кўп сонли маърузаларида кўплаб европаликлар ва америкаликлар исломни қабул қилиб, шайхга қасамёд (бай’ат) келтирди.
Динни янги қабул қилганларни Нозимнинг диний масалаларда ўта мослашувчан позицияси, насроний оқимлари ва буддизмнинг элементларини ўз ичига оладиган таълимотининг универсаллиги ўзига жалб қилди. Бундан ташқари, тариқат шайхлари Нью Эйдж вакиллари, шу қаторда Джон Беннетт (1897-1974), дунёга машҳур мистик файласуф Георгий Иванович Гурджиевнинг шогирди (1949 йил вафот этган) [2, 117-бет; 3, п. 110] билан яқин алоқалар ўрнатдилар. Бу Кипрлик Нозим ва унинг издошларининг ваъзгўйлик фаолияти учун асос бўлган ғоялар тўпламида ўз изини қолдирди.
Табиийки, тариқат синкретизми "соф ислом" тарафдорларининг танқидларига сабаб бўлди. 90-йилларнинг иккинчи ярмида бу танқид жамоат жойларига тарқалди. Номаълум муаллиф томонидан "Фош қилинган нақшбандия тариқати" деб номланган 19 саҳифали рисола, жумладан Интернет туфайли кенг тарқалди. Ушбу китоб Шри-Ланкадаги «ал-Ҳидаайа Салафий маркази» тадқиқотчилик ташкилоти томонидан нашр этилган ва "жамоатчиликни гуруҳнинг девиант табиати тўғрисида ҳар томонлама хабардор қилиш" зарурлигини билдирган [4].
Бунга жавобан 1997 йил Ҳишом Қаббоний АҚШда рисола шаклида ва бунга тескари номланган – «Салафийлар ҳаракатини фош қилиш» раддиясини чоп эттирди [5]. 140 бетдан иборат ушбу рисолада шайх Ҳишом рақибларнинг далилларини бирма-бир кўриб чиқади. Салафийлар экстремизми ва улардан келиб чиқадиган таҳдидлардан кўп сонли мисоллар мунтазам равишда ҳаққония томонидан чоп этиладиган китоб ва журналларда эълон қилина бошлади (масалан, АҚШда «The Muslim Magazine»). Бундан ташқари, тариқат 4 жилддан иборат «Ислом доктринаси энциклопедияси»ни чоп этди [6], унда салафийлар ғоялари инкор қилинган кўп сонли бўлимлар бор эди.
Гарчи сўфийлик салафийларнинг ҳужумлари объекти деб қабул қилинган бўлса-да, ушбу қарама-қаршиликда Ҳаққония тариқати фаол тажовузкор позицияни эгаллайди. Бунга яхши мисол сифатида 1999 йил АҚШ Давлат департаментининг очиқ форумида Ҳишом Қаббонийнинг “Исломий экстремизм: АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид” деб номланган нутқини келтириш мумкин. Ўз нутқида Ҳишам Қаббоний Ҳаққония тариқатига кирмаган барча АҚШ мусулмонларини радикализмда айблади. У Америкадаги аксарият мусулмон нодавлат ташкилотлари (НКО) экстремистларга пул юборишини айтди. Америка мусулмонлари вакили сифатида ушбу НКО радикал ва террористик гуруҳларни ва диктаторлик режимларини (масалан, Ироқ, Фаластин, Эрон ва Кавказдаги) қўллаб-қувватлайди. Экстремистик мафкура Қўшма Штатлардаги 3000 масжиднинг 80% дан ортиғида ҳукмронлик қилади ва ёшлар, биринчи навбатда талабалар орасида миллий ташкилотлар, уюшмалар ва клублар орқали тарқатилади. Шайх Ҳишом Давлат Департаментини анъанавий мўътадил Исломга, Ҳаққония тариқати ва унинг назорати остидаги ислом тузилмаларига суяниб, мусулмонлар орасида экстремизмга қарши курашишга чақирди.
Бунга жавобан Американинг 8 етакчи нодавлат нотижорат ташкилоти қўшма пресс-релиз чиқарган бўлиб, унда Қаббоний ўз сўзлари билан "... расмий шахсларга кўпгина Америка мусулмонлари жамиятимизга таҳдид солаётганини эълон қилиб, барча Америка мусулмон жамоасини асоссиз шубҳа остига қўйган" [7] деди. Шундан сўнг, тариқат томонидан нашр этилган нашрларда "мусулмонлар орасида истерия" қўзғатадиган ва янги "жодугарлар ови" очадиган "судсиз жазога тортувчилар гуруҳи"ни рағбатлантирадиган салафийларга қарши айбловлар янгради, шу жумладан шайхларга ўлим билан таҳдид солинадиган хатлар йўлланди [8].
Жамоатчилик майдонидаги ушбу курашнинг натижаси Қўшма Штатларнинг етакчи мусулмон ташкилотлари томонидан ҳаққонияни оммавий равишда бойкот қилиш ва шу билан бирга кенг сиёсий доираларда тариқатни таъминлаш, экстремизмга қарши очиқ ва бепарво кураш олиб борадиган мўътадил мусулмонлар манфаатларининг асосий вакили образини олиш эди.
Радикал Исломнинг асосий рақиби сифатида танланган роли туфайли Ҳишам Қаббоний АҚШнинг энг юқори даражали ҳокимият доираларига кириш имконига эга бўлди, у Билл Клинтон (2000), Жорж  Буш (2002-2003, 2005) ва Ричард Чени (2006) қабулига киришга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, Шайх Ҳишом бир қатор мамлакатларнинг: Ўзбекистон (2000-2002), Афғонистон (2004), Индонезия (2005-2006), Шри-Ланка (2008) президентлари билан, шунингдек Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон (2004), Уэлс шаҳзодаси Чарлз (2006, 2010) ва Ливия раҳбари Муаммар Каддафи (2007) билан учрашди.
Бундан ташқари, Шайх Ҳишомнинг 1999 йилда Аслан Масхадовнинг таклифига биноан Чеченистонга ташрифи ҳақида алоҳида айтиб ўтиш лозим, бу ерда уч ҳафта давомида Россия уруш жиноятларини текшириш бўйича махсус миссия таркибида Грознийда бўлган. Ушбу учрашувларнинг барчасида Ҳишам Қаббоний анъанавий ва мўътадил исломни тарғиб қилиш ташаббусларини илгари сурди, 11 сентябр терактларидан кейин ислом дунёсига қўйилган айбловларни муҳокама қилди ва радикал исломизм, ваҳҳобийлик ва терроризм, шунингдек,  Марказий Осиё ва Кавказда диний экстремизм таҳдиди билан боғлиқ миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлар берди.
Исломни "дерадикаллаштириш" бўйича ҳаққониянинг яна бир ташаббуси 2006 йилда Буюк Британияда «Сўфийлар Мусулмонлар Кенгаши» ташкил этилиши бўлди. Ушбу ташаббус ички сиёсий шароитлардан келиб чиққан ва 2005 йилда Лондондаги терактлардан кейин ҳукуматнинг исломий радикализмга қарши курашиш ҳаракатларига жавоб бўлган. Кенгаш раҳбари Харас Рашид экстремизмнинг олдини олиш учун махсус комиссияга таклиф қилинганида, уни тарк этган, чунки у ердаги одамларнинг 75-80 фоизи ваҳҳобийлар эканлигини тушунган.”[9, п. 221]. Бундан ташқари, Харас Рафикнинг сўзларига кўра, Британия мусулмонлари учун Исломга оид ягона манбалар бу "отам менга ўргатган нарсаларга мутлақо бегона бўлган, кескин, ваҳҳобийлик сингдирилган деобанди-салафийлар адабиёти" бўлган [9, п. 220].
2015 йил шунга ўхшаш вазият Бошқирдистонда ҳам юзага келди. 30 август куни ҳаққония шайхи Мехмет Одилга унинг келишига қаршилик билдирган мусулмонлар Белорецк шаҳри жоме масжидида ваъз ўқишга имкон бермадилар.
Шайхнинг сўзларига кўра: «Бу ваҳҳобийлар ва салафийлар вакиллари эди. Мен уларнинг қаредан эканликларини аниқ билмайман, лекин улар низо солиб, ёвузлик уйғотишни истагани шак-шубҳасиз» [10]. Бу воқеадан сўнг, 2 сентябрда, Белорецк шаҳар ва Белорецк туман имом-мухтасиби Исмагил Мухамедьянов В.В.Путин номига ариза билан чиқиб, Бошқирдистон Республикаси мусулмонлар Диний бошқармаси раиси Н.М. Нигматуллинни ваҳҳобийлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва исломни радикаллаштиришда айблади.
Таъкидлаб ўтилган барча ҳолатларда, Ҳаққония тариқати, уларни радикализм ва экстремизмни қўллаб-қувватлашда айблаб, ўзини ҳукмрон мусулмон тузилмаларига қарши қўяди. Ислом динининг радикал версиялари оммавий жойларида ҳукмронлик қилишини бир неча бор таъкидлаган ҳолда, тариқат вакиллари ҳар доим "жуда кўп сонли Озчилик томонидан четга суриб қўйилган "жим Кўпчилик»ка овоз бериш" зарурлигини таъкидлайдилар" [9, п. 218]. Шу билан бирга, Ҳаққония вакиллари мўътадил ва анъанавий мусулмонларнинг жарчиси функциясини доимо сақлаб қолишади.
Тариқатнинг бутун Нақшбандия тариқати, сўфийлик ва ҳаттоки бутун Ислом номидан гапиришга уринишлари мусулмонлар жамоасида норозиликларни келтириб чиқармоқда. Бундан ташқари, улар радикал мусулмонларни ғазаблантирадилар ва салафийларнинг сўфийларга қарши баҳс-мунозараларини кучайтирмоқдалар. Ушбу қарама-қаршиликнинг асосий моҳиятли томонлари жамоат майдонидаги қарама-қаршиликнинг дастлабки кунларидан бери ўзгармади ва уларни бир неча асосий гуруҳларга бўлиш мумкин: бидъатни айблаш, шайхнинг ролини ҳаддан ошириб юбориш, матнларни бузиб кўрсатиш, сиёсийлаштириш, ғарблаштириш, универсализм ва тасаввуф. Шуниси характерлики, деярли ҳар бир  тариқат вакиллари бундай айбловга жавоб берадилар ва янги суфийлик билан салафийлик ўртасидаги чегарани бузадилар.
Салафийлар ҳам, янги сўфийлар ҳам рақибларни бидъатчилар, девиант гуруҳ, исломнинг ва мусулмонлрнинг душманлари деб атаб, мусулмонлар жамоати доирасидан чиқарадилар. Ҳаққония тариқати вакиллари бу рўйхатга «неохаворижлар», «ваҳҳобийлар», «экстремистлар» атамаларини ҳам қўшади.
Бу гуруҳ таркибига шунингдек, салафийлар учун стандарт саналган рақибларни кўп худолилик, бидаътчиликда, мунофиқлик ва динсизликда айблашни ҳам киритиш мумкин. Ушбу ҳолатда улар тариқатнинг машҳур шайхларига, биринчи навбатда, янги ва ёлғон дин яратувчиси сифатида Кипрлик Нозимга нисбатан қўлланади. Бироқ динсизлик ва мусулмонлар умматида фитна чиқаришда айбловлар ҳимоя тактикасини ҳужум тактикасига ўзгартирадиган ҳаққония тариқати аъзолари томонидан ҳам фойдаланилади.
Салафийлар ва янги сўфийлар ўртасида асосий фарқ уларнинг исломда шайхнинг роли ва шахсиятига муносабат ҳисобланади. Ҳаққония тариқати Аллоҳ ва инсон ўртасида воситачилар қўйганлик учун, шунингдек, фақат танланганлар билиши мумкин бўлган сирли билимлар мавжудлигини тан олганлик учун қаттиқ танқид қилинади.
Айбловда яна бир муҳим банд мантларни нотўғри талқин қилиш ёки бузиб кўрсатишда ҳисобланади. Бу Қуръон, ҳадислар, исломий муаллифларнинг асарларига тааллуқли.  Иккала урушаётган томонлар рақибларни жумлаларни контекстдан ташқарига чиқариш, уларнинг маъноларини ўзгартириш ва ўз нуқтаи назарини тасдиқлаш учун сўзларни алмаштиришда айблайдилар. Бундан ташқари, Салафийлар Ҳаққонияни Қуръондан ташқари китобларнинг муқаддаслигини ҳимоя қилганликлари учун қоралашади. Шу билан бирга, иккала томон ҳам баҳс-мунозараларда Қуръон ва Исломий матнлардан (масалан, Ибн Таймийядан) бир хил иқтибосларни келтириб, уларни тескари маънога тўлдирадилар.
Яна бир муҳим жиҳат ўзгалар манфаатлари йўлида ҳаракат қилиш ва сиёсий тарафкашликда бир-бирини айблашдан иборат. Кипрлик Нозим сионистларнинг энг яхши дўсти ва қўғирчоғи [11], унинг тариқати эса –америкалик неоконсерваторлар лойиҳаси [12] деб аташади. Тариқат шайхларининг бу ҳудудларда жиҳод олиб боришни тақиқлайдиган, Фаластин, Ироқ ва Афғонистондаги вазият ҳақида Америка ва Исроил тарафини олиб айтган сиёсий руҳдаги фикрлари бунга сабаб бўлади. Ўз навбатида, ҳаққония шайхлари салафийларнинг Саудия Арабистони ва Қатар томонидан мафкуравий «ишлов берилиши» ва молиявий ёрдам кўрсатилишини айтиб ўтади [13].
Ҳаққония тариқатига нисбатан қўйиладиган энг жиддий айбловлардан бири динлар ўртасидаги чегараларни йўққа чиқариш ва Аллоҳнинг олдида мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганларни тенг деб тан олинишидадир. Исбот тариқасида Кипрлик Нозимнинг қуйидаги сўзлари келтириб ўтилади: «Бутун инсониятга, мен сизларни динингиз моҳиятини қидириш, сўнгра унга итоат қилишга даъват этаман, чунки бу сизни қутқарадиган восита бўлади» [14] ва «“Мен мусулмонман”, “Мен насронийман”, “Мен яҳудийман”, “Мен буддистман” дема. Гап бунда эмас. Гап сенинг Худо билан ҳар куни қанчалик узоқ вақт бирга бўла олишингдадир? Айт-чи менга! Шу нарса муҳим. Сенинг мақоминг эмас» [3, p. 455]. Мурабитун ҳаракатига мансуб бўлган Умар Ибрахим Вадильо ҳаққонияни сўфийликдан эзотеризацияда айблайди ва тариқатни Теософлар жамияти, массонлар, Нью Эйдж, розенкрейцерлар, исмаилийлар, друзлар, бахаи, ахмадийлар, дунё динлари Парламенти, инсониятнинг акалари, БМТ ва ЮНЕСКО каби «умуминсоният биродарлиги» ва «динлар универсаллиги» ҳимоячилари билан бир қаторга қўяди [3, p. 86]. Салафийлар Вадильони қўллаб-қувватлайдилар, Кипрлик Нозимни миллениалист, экуменист, эзотерик кофир (даҳрий), спиритизм, оккультизм ва сатанизм тарафдори деб атайди. Жавоб тариқасида айблаш анъаналаридан воз кечиб, ҳаққония ўзини оқлаш тактикасига мурожаат қилади ва исломий бўлмаган муҳитда ваъз қилишда тариқат шайхларининг ўзига хос донолиги ҳақидаги далилларни илгари сурди.
Ҳаққониянинг ушбу мослашувчан позицияси ва нозик прозелитизм стратегияси тариқат қатнашчилари ўзларининг ҳисобларида қандай айбловлар борлигини ва мунозараларга қўшилишни пухталик билан тушунтиради: “Унутманг, кўп одамлар ваҳҳобийлар, шиалар, ҳатто насронийлар, яҳудийлар ёки атеистлар бўлганларидан кейин Ҳақиқат ва Тасаввуфни танладилар. Агар сўфийлар / суннийлар улар билан алоқаларни бутунлай узиб қўйганида, бундай бўлмасди.” Уларнинг айбсизлигини исботловчи асосий далиллардан бири сифатида ҳаққония шайхлари исломни қабул қилганларнинг сонини айтади [5, п.14] - европаликлар ва америкаликлар тариқат йиғилишларида ёки ҳатто биродарликнинг расмий веб-сайти орқали оммавий равишда Исломни қабул қилишмоқда. Исломшунос О.А. Ярош бу хатти-ҳаракатни "муридлар ови" деб атайди: "Бундай ҳолда, Исломни қатъий равишда қабул қиладиган ёки маҳаллий мусулмон жамоалари ҳаётидан ажралган одамлар тариқатларга риоя қиладилар" [16, п. 694].
Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, неосўфийлар ҳам, салафийлар ҳам мусулмонларнинг "жим кўплиги" манфаатларига мурожаат қиладилар, ўз мухолифларини эса диний мунозаранинг хусусиятларига кўра диндорлар жамоасидан ўчирадилар. Иккала томон ҳам оқ-қорага бўлишдан, рўй бераётган бахтсизликларнинг айбдорлари ва душманларни қидиришда фойдаланадилар. Шу билан бирга, ҳаққония тариқати шайхлари уларга қарши бўлган бир қатор сўфий гуруҳларини ҳам салафий экстремистлар гуруҳи сифатида қайд этади (мурабитун, деобанди ва бошқалар). Бундан ташқари, улар тариқат шайхлари ваъз қилаётган мамлакатларда кўпчилик мусулмонларни радикализмда айблашади. Салафийлар, ўз навбатида, ҳаққонияни бутун сўфийлик учун айбланувчи сифатида танлайдилар.
Салафийлар ва неосўфийлар бир хил мазмундаги бир хил айбловни қўллайдилар, улар бир нечта мавзуларга эътибор қаратадилар. Уларнинг иккаласи ҳам душманларни Исломни ҳақорат қилишда ва унинг моҳиятини бузиб кўрсатишда айблашади, гарчи ҳаққония шайхларининг позицияси яна-да мослашувчан ва кенг қамровли кўринишга эга бўлса-да, аммо бу иккиламчи бўлиб, ойна тамойилига кўра салафийлардан ўзлаштирилган.
Иккала томоннинг мунозараси яққол ифодаланган сиёсийлаштириш билан тавсифланади. Шуни таъкидлаш керакки, ҳаққония тариқати ва салафийлар ўртасидаги қарама-қаршилик сезиларли даражада структураланган, чунки бу мафкуравий соҳадаги ҳақиқий қарама-қаршиликлардан кўра кўпроқ шайхларнинг сиёсий баёнотлари билан изоҳланади. Шу билан бирга, Ҳаққония мунозараси фақат шаклан мудофаа хусусиятига эга, аммо мазмунан уни ҳужумкор деб аташ мумкин. Тариқат шайхлари салафийларнинг сўфийларга қарши риторикасидан сиёсий самара оладилар, ислом радикаллари ва экстремистлари ҳужумлари қурбонлари ролидан фойдаланиб, ўзлари иғво қилади.

Цибенко Вероника Витальевна, тарих фанлари номзоди, Жанубий Федерал университетининг етакчи  илмий  ҳодими
Абу Муслим таржимаси

Адабиёт

1.    Цибенко В.В.    Накшбандийский    тарикат    хакканийа    (раббанийа)    и    неоосманский    проект    шейха    Назима     Киприотского    //    Исламоведение.    –    2014.    –    №    4.    –    С.    94–104.
2.    Damrel D.W.    Aspects    of    the    Naqshbandi-Haqqani    order    in    North    America    //    Sifism    in    the    West.    –    London;    New-York,    2006.    –    Pp.    115–126.    (Дамрел    Д.В.    Аспекты    ордена    накшбандийа-хакканийа    в    Северной    Америке    //    Суфизм    на    Западе.    –    Лондон;    Нью-йорк,    2006.    –    С.    115–126).
3.    Vadillo U.H.    The    Esoteric    Deviation    in    Islam.    –    Cape    Town:    Madinah    Press,    2003.    –    962    р.    (Вадийо    У.Х.    Эзотерическое    отклонение    в    исламе.    –    Кейптаун:    Мадина    Пресс,    2003.    –    962    с.).
4.    The    Naqshbandi    Tariqat    Unveiled    //    Mission    Islam.    –    Colombo,    Al-Hidaayah    [Электронный    ресурс].    (Разоблаченный    тарикат    накшбандийа    //    Миссия    ислам.    –    Коломбо:    Ал-Хидайа).    URL:http://www.missionislam.com/knowledge/naqshbandi%20tariqat%20unveiled.htm    (дата    обращения:    22.10.2015).
5.    Kabbani H.    The    Salafi    Movement    Unveiled.    –    AsSunnah    Foundation    of    America,    1997.    –    140    р.    (Каббани    Х.    Разоблаченное    салафитское    движение.    –    Фонд    Америки    «Ас-Сунна»,    1997.    –    140    с.).
6.    Kabbani H.    Encyclopaedia    of    Islamic    Doctrine.    –    Vol.    1–4.    –    Chicago:    As-Sunna    Foundation    of    America,    Kazi    Publications,    Inc.,    1998.    (Каббани    Х.    Энциклопедия    исламской    доктрины.    –    Т.    1–4.    Чикаго:    Фонд    Америки    «Ас-Сунна»,    Кази,    1998).
7.    Curtiss R.H.    Dispute    Between    U.S.    Muslim    Groups    Goes    Public    //    Washington    Report    on    Middle    East    Affairs.    –    April/May,    1999.    –    Рp.    71,    101    (Куртис    Р.Х.    Диспут    между    мусульманскими    группами    США    становится    публичным    //    Вашингтонский    отчет    по    ближневосточным    делам.    –    Апрель/Май    1999.    –    С.    71,    101).
8.    National    Muslim    Organizations    Incite    Modern    Day    Lynch    Mob    //    The    Islamic    Supreme    Council    of    America    [Электронный    ресурс].    –    March    2,    1999.    (Национальные    мусульманские    организации    подстрекают    современную    толпу    линчевателей    //    Исламский    верховный    совет    Америки.    –    2    марта    1999).    URL:https://groups. google.com/forum/#!topic/soc.religion.islam/akaOd1nnPmg    (дата    обращения:    22.10.2015).
9.    Stjernholm S. Sufi    politics    in    Britain:    the    Sufi    Muslim    Council    and    the    ‘silent    majority’of    Muslims    //    Journal    of    Islamic    Law    and    Culture.    –    2010.    –    Vol.    12.    –    №3.    –    Р.    215–226.    (Стйернхолм    С.    Суфийская    политика    в    Британии:    Суфийский    мусульманский    совет    и    «молчаливое    большинство»    мусульман    //    Журнал    исламского    права    и    культуры.    –    2010.    –    Т.    12.    –    №3.    –   
 С.    215–226).
10.    Абдуллин Р. Руководство    духовного    управления    Башкирии    обвинили    в    ваххабизме    //    Proufu.ru    [Электронный    ресурс].    URL:http://proufu.ru/news/podrobno/analitika/rukovodstvo_dukhovnogo_upravleniya_bashkirii_obvinili_v_vakhkhabizme/    (дата    обращения:    22.10.2015).
11.    The    Naqshabandi    lunatics,    Sn    Nazim    and    Kabbani    the    Zionist’s    best    friend    //    Gift2Sufis.    The    True    Face    of    Sufiyah    [Электронный    ресурс]    (Накшбандийские    лунатики,    Старший    Назим    и    Каббани    лучший    друг    сионистов    //    Подарок    суфиям.    Истинное    лицо    суфизма).    URL:https://gift2sufis.wordpress.com/2013/08/14/thenaqshabandi-lunatics-sn-nazim-and-kabbani-the-zionists-best-friend/    (дата    обращения:    22.10.2015).
12.    The    ‘Neoconservative’    Sufi    Muslim    Council    //    Sufi    Muslim    Council    Exposed    [Электронный    ресурс]    («Неоконсервативный»    Суфийский    мусульманский    совет    //    Суфийский    мусульманский    совет    без    прикрас).    URL:http://sufimuslimcouncil.blogspot. ru/2006/08/neoconservative-sufi-muslim-council.html    (дата    обращения:    22.10.2015).
13.    Kabbani H.    200    Years    of    New    Kharijism:    the    Ongoing    Revision    of    Islam    //    Guide    to    Understanding    Wahhabis,    Salafis    &    Wahhabism.    Islamic    Supreme    Council    of    America    [Электронный    ресурс]    (Каббани    Х.    200    лет   
хариджизма:    продолжающийся    пересмотр    ислама    //    Руководство    для    понимания    ваххабитов,    салафитов    и    ваххабизма.    Исламский    верховный    совет    Америки).    URL:http://aboutwahhabi.tripod.com/Files01/01_200_ Years.pdf    (дата    обращения:    22.10.2015).
14.    Qibrisi N.    Mercy    Oceans.    The    teachings    of    Maulana    Abdullah    al-Faizi    ad-Daghestani.    –    P .    1.    –    1980.    –    175    р.    (Кибриси    Н.    Океаны    милости.    Учения    Мавляны    Абуллаха    ал-Фаизи    ад-Дагесстани.    –    Ч.    1.    –    1980.    –    175    с.).
15.    Siddiqui T.    Question    on    Relationships    between    Sunni,    Shia,    Salafi,    Deobandis    etc.    //    Haqqani    Fellowship    [Электронный    ресурс].    (Сиддики    Т.    Вопрос    о    связи    между    суннитами,    шиитами,    салафитами,    деобанди    и    т.д.    //    Братство    Хаккани).    URL:http://www.haqqanisoul.com/profiles/blogs/question-on-relationships-between-sunni-shia-salafi-deobandis-etc    (дата    обращения:    22.10.2015).
16.    Ярош О.    Исламский    суфизм    и    «неосуфизм»    в    Западной    Европе:    институциональный    аспект    //    Четвертые    Торчиновские    чтения.    Философия,    религия    и    культура    стран    Востока.    –    СПб.:    Изд.    С.-Петерб.    унта,    2007.    –    С.    690–699.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase