Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
...Баъзи кишилар ақийдада келган хабарларнинг ичида мутавотир эмаслари, оҳод деб аталадиганлари ҳам бор. Оҳод хабарлар ила эътиқод масалалари собит бўлмайди, деганларга қандай жавоб берамиз, дейишлари ҳам мумкин.
САВОЛ: Биз яшайдиган жойда ҳар якшанба одамлар тўпланиб ит уриштиришади. Билсам, бу ўзига яраша қимор экан. Энг ёмони шуки, бу даҳшатли манзарани томоша қилиш учун ёш болалар ҳам йиғилишади. Шу каби ишларга Ислом дийни нима дейди?
...Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу ноқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир...
Эътиқод эркинлиги энг аҳамиятли инсон ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Чунки, иймон-эътиқодсиз инсон ўз масъулиятини ҳис эта билмайди ва ҳақиқий ҳуррият маъносини англаб ҳам етмайди.
Ислом таълимотларининг барчаси, шариат аҳкомларининг ҳаммаси инсонни мукаммал бахт-саодат билан таъминлашга қаратилгандир. Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун «Исломнинг мақсадлари нималардан иборат?» деган саволга жавоб беришнинг ўзи кифоя.
26. Куфр келтирганлар: «Бу Қуръонга қулоқ солманглар, унга халақит беринг, шоядки ғолиб бўлсангиз», дедилар.
Ҳозирги замон инсон ҳуқуқлари васиқа ва ҳужжатларида ҳар бир инсоннинг таълим олиш ҳақига алоҳида эътибор берилган. Ўша ҳужжатларнинг кўпларида бошланғич ва асосий таълим бепул бўлиши зарурлиги, шу билан бирга бошланғич таълим мажбурий бўлиши кўрсатилган. Олий таълимнинг йўллари осонлаштирилиши лозимлиги ва иқтидорга қараб ҳаммага бир хил шароит яратилиши кераклиги уқтирилган.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир халифа ўлганда ихтилоф бўлади. Аҳли Мадийнадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Бас, унинг олдига аҳли Маккадан одамлар келиб, ўзи истамаса ҳам, уни чиқариб, Рукн ва Мақом орасида унга байъат қиладилар.
Ассалому алайкум Ҳазрат! Мен пайғамбарлар ҳақида ўқидим ва Довуд алайҳиссалом ўғли Сулаймон алайҳиссалом подшоҳлик қилган даврда Ислом дийни бўлганмиди? У ерда Билқиз иймон келтиради, Ислом дийнини қабул қилади, деяпти. Ислом дийни фақат пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга берилмаганми?
Юқорида Аллоҳнинг ягоналигини, ибодатга ундан ўзга сазовор зот йўқлигини, унинг шериги ҳам йўқлигини умумий равишда ақлий ва нақлий далиллар билан исбот қилганимиздан кейин, Ийсо алайҳиссалом ҳақида ҳам ҳақ сўзни айтмоғимиз лозим.
16-ҳижрий санада Шом жабҳасида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Мусулмон фотиҳлар Димашқ ва унинг атрофидаги шаҳар-қишлоқларни фатҳ қилиб бўлганларидан сўнг Ҳимс томон юрдилар. Ҳимсликлар аввалига урушмоқчи бўлдилар. Аммо Рум подшосидан ёрдам келмаганидан кейин сулҳ талаб қилдилар. Кейин атрофдаги мавзелар ҳам бирин-кетин фатҳ қилинди.
73. Сени Биз ваҳий қилган нарсадан фитна орқали буриб, Бизнинг шаънимизга бошқасини уйдиришингга ундашларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, албатта, сени дўст тутар эдилар.