close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ит, қўчқор ва хўроз уруштириш

САВОЛ: Биз яшайдиган жойда ҳар якшанба одамлар тўпланиб ит уриштиришади. Билсам, бу ўзига яраша қимор экан. Энг ёмони шуки, бу даҳшатли манзарани томоша қилиш учун ёш болалар ҳам йиғилишади. Шу каби ишларга Ислом дийни нима дейди?

ЖАВОБ (шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ): Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ислом дийни бу каби ишларни ҳаром қилган. Ит уриштириш, хўроз уриштириш, қўй суздириш бўладими, ҳар қандай ҳайвонни уриштириш орқали қимор ўйнаш ёки уриштириш орқали томоша уюштиришлар Исломда ҳаром қилинган. Чунки, бу иш ҳайвонларга азоб бериб, инсонларнинг ҳузурланиши маъносидаги бир нарса. Агар шу ҳайвонларни уриштириш билан бирга орага қиморни қўшган бўлсалар, гуноҳнинг устига гуноҳ қилган бўладилар. Агар бу икки нарсага ёш болалар, катталарни чақириб, уларнинг бу ваҳшиёна манзараларни кўришларига сабаб бўлишса, гуноҳлари яна ҳам катталашади.
Минг афсуски, бундай ҳолатлар тез-тез содир бўлиб туради. Мана шунақа беҳуда ва ваҳшиёна ишлар қиладиган одамларимиз йўқ эмас. Ҳамма бунинг гуноҳ эканлигини тушуниб етмоғи ҳамда оиласи ва жамияти учун фойдали ишлар билан машғул бўлишни йўлга қўйиши керак. Валлоҳу аълам.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Калит сўзлар
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Бокс ҳақида Жинсий зўрлаш ҳақида »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase