close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

16.12.2020 14:02

Инсон учун энг биринчи вазифа ва бурч Аллоҳга иймон келтиришдир. Исломдаги бош масала ҳам шундан иборат. Бусиз ҳеч нарса бўлмайди. "Лаа илаҳа иллоллоҳ"нинг маъносини тушуниб айтиш ва уни дил билан тасдиқлаш асосий омил ҳисобланади. Аллоҳга иймон йўқ экан, бас, иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳам иймон бўлмайди.

11.12.2020 17:31

Масхара бировни паст санаш ва хор билишдир. Масхара маънавий жиҳатдан ақлни паст санаш ва ҳиссий жиҳатдан ишни хор санашдир. Бу нарса масхара эгаси учун арзийдиган ва масхара қилувчи учун арзимайдиган нарсадир. Масхара қилиш бировни пастга уриш ва хорлаш йўли ила кулгига олишдир. Гоҳида гап ва амалга ўхшатиш қилиш, имо-ишора билан ёки лақаб қўйиш билан ҳам масхара бўлиши мумкин.

21.10.2020 05:57

Кейинги пайтда Туркистон бирлиги ҳақида турли доираларда гап сўз қўзғолди. Узоқ давом этган сукунат, қўрқув ва хижолатликдан сўнг бу мавзуда яна баҳслар бошланди. Ҳозиргача бу мавзуда гап очганлар, ҳатто ишора қилиб ўтганлар ҳам пантуркчилик, фундаментализмда айбланар эди.

25.09.2020 20:39

Инсон зоти борки, бахтли бўлишни хоҳлайди. Ҳамма тарафдан яхшилик билан ўралган, ёмонликлардан қўрилган бўлишни истайди. Инсон борки, оиласи гўзал, бойлиги мўл бўлишини, яхши ҳаёт кечиришни орзу қилади. Ўзи яшаб турган жамиятда кўпчиликнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлиб ҳаёт кечиришдан умидвор бўлади. Ва ҳоказолар...

02.02.2023 00:05

Илм бир нарсага ишонч ҳосил қилмай туриб, далилини билмай туриб, тақлид қилишдан қайтаради. Бу борада ҳозирги замон илми эски илмга тўғри келмайди. Чунки, қадимда, хусусан ўрта асрларда, овруполиклар бирор нарсанинг тўғри ёки нотўғрилигига машҳур кишилардан баъзиларининг фикрига қараб баҳо берар эдилар. Мисол учун, Арастудан чиққан ҳар бир фикр тўғри бўлади, ундан хато фикр чиқиши мумкин эмас, деган фикрга ўхшаш.

03.09.2020 15:27

Бугунги кунимизда кенг тарқалган маънавий жиноятларидан яна бири ёлғон гувоҳлик беришдир. Албатта, бунинг бош сабабчиси ҳозирда маънавий қадриятларнинг таназзулга учраганидир.

26.08.2020 20:45

1. Иймонга келишдан, Исломни қабул қилишдан мақсад динни ҳимоя қилиш эмасми?
2. Динни қандай йўллар билан ҳимоя қилиш керак?

23.08.2020 17:17

Бир биродарим билан гаплашаётганда Аллоҳ йўлида қийналаётганлари ҳақида гап кетиб қолди. Мен: Аллоҳ йўлида қийналаётганларга ҳавас қиламан, чунки охиратда ажри катта бўлади деган эдим, биродарим: йўқ, ҳавас қилинмайди, чунки баъзи саҳобалар бўлганки (деб Маккада иймонларини яшириб юрган бир саҳобани келтирди. Исмлари эсимдан чиқди).

21.08.2020 17:51

Имом Бухорий, Муслим ва Термизий раҳматуллоҳи алайҳилар Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Умар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини ким ёддан билади?!» деди.

11.08.2020 09:50

Юқорида таъкидлаганимиздек, Исломда маънавий жиноятларнинг энг хассос шифокорлари Қуръони Карим ва суннати шарифлардир. Шунинг учун ҳам "бадгумонлик, жосуслик, ғийбатчилик" тўғрисида "Ҳужурот" сурасидан жой олган бу хусуслардаги ояти кариманинг тафсирини сизларга тақдим этишликни лозим топдик.

06.08.2020 11:40

Уламолар ҳозирда ислом уламолари ичида мужтаҳид уламонинг йўқлиги ҳақида маълумот берганлар. Нега бугунги кунда мужтаҳид уламо йўқ?

25.07.2020 10:00

Энди, Ислом динининг қулчиликка бўлган муносабати ҳақида қисқача тўхталиб ўтайлик. Аллоҳ таоло ер юзини Ислом нури ила мунаввар қилган пайтда бутун дунё бўйлаб қулчилик кенг қулоч ёзган эди. Инсонлар бир-бирларини қул қилиб сотиш, ишлатиш ва бошқа мақсадларда фойдаланишни авж олдирган бир пайт эди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase