close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

10.02.2022 09:02

Муаллиф иймон бобидаги энг муҳим бир масала ҳақида алоҳида фасл очди. Бу масала, иймоннинг зиёда ва кам бўлиши ҳақидаги масала бўлиб, уламоларимиз ўртасида кўпгина тортишувларга сабаб бўлган масаладир. Лекин аҳли сунна ва жамоа уламоларининг тортишувлари моҳиятда эмас, сувратдадир. Баъзилари тўғридан-тўғри иймон зиёда ва кам бўлади десалар, баъзилари иймоннинг асли бир, аммо унга тааллуқли ишлар, амаллар зиёда ёки кам бўлади, дейдилар.

27.01.2022 08:12

Ўтган кишиларга сиғиниш барча халқлар ўртасида кенг тарқалган ақийдадир. Одамлар ўтиб кетганларга ўзларича худолик сифатларини беришади. Кимки бу эътиқод моҳиятини чуқур ўйлаб кўрса, унинг нотўғри ва қониқарсиз эканлигига ишонч ҳосил қилади.

14.01.2022 19:18

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолодан Жуббул Ҳазандан сақлашини сўранглар», дедилар. Одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?» дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жуббул Ҳазан жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, ундан жаҳаннам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта паноҳ сўрайдилар», дедилар.
Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, унга кимлар кирадилар?» дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Амаллари ила риё қилувчи қорилар», дедилар».

22.12.2021 19:59

Ҳар бир жамиятнинг мустаҳкамлиги ва унинг аъзолари орасида ўзаро ишонч ҳукм суриши учун Садоқат зарурдир. Шунинг учун ҳам, садоқат жамият тузилишидаги асосий қадриятлардан бўлиб, халқларнинг тараққиёти, рамзи ҳамдир.

22.12.2021 16:20

Саҳиҳ ҳадисга амал қилиш вожибдир. Бу аҳли ҳадисларнинг ижмоси билан собит бўлган ҳукм. Шунингдек, усулул фиқҳ олимлари, фуқаҳолардан эътиборли бўлган кишиларнинг ҳаммаси: «Саҳиҳ ҳадисга амал қилиш вожибдир», деганлар.

06.12.2021 03:31

Илм доимо мавҳум нарсани аниқ деб айтишдан қайтаради. Гумонни рост дейиш тўғри эмас. Бир масала тўғри ёки нотўғри эканлигини билиш учун унинг ҳужжати кучига қаралади, агар ҳужжати кучли бўлса, масала ҳақиқат, ҳужжат кучли бўлмаса, масала гумон. Мана шу илмий фарқлаш Қуръон таълимотларига ҳам тўғри келади. Қуръон гумон ва хаёлий нарсалардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Чунки, улар одамларни адаштириб, эътиқодини бузади. Қуръони Каримда шундай дейилган:

03.12.2021 11:57

...Мазкур ҳадисларни ўрганган одамда бу масалада икки хил йўл тутиш мумкинлиги ҳақида хулоса қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг масжидга боришларига рухсат берганлар, лекин қаттиқ шартлар ила. Хотин киши масжидга борганда бегоналарга кўринмасин, ҳидли нарса ҳам сурмасин...

23.11.2021 15:39

Олам ҳозирги кунда ахлоқсизлик, разолат ва жиноятнинг кенг тарқалганидан аянчли аҳволда қолди. Бунинг сабаби инсон Аллоҳни эсдан чиқа-риши, унинг улуғлигини унутишидир. Аллоҳдан қўрқишлик доимо руҳий ҳаётнинг асосларидан бўлиб келган.

21.11.2021 15:53

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканларини у зотнинг баъзи ҳадиси шарифларининг мўъжизаларидан ҳам билиб олсак бўлади. Қуйида ўрганиладиган ҳадиси шариф ана шулар жумласидандир.

21.11.2021 06:02

Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир.

15.11.2021 04:08

Ушбу мавзуъ бўйича энг асосий Исломий манбалар; Қуръони Карим ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига мурожаат қилсак ва уларда келган матнларни синчклаб ўргансак, Қуръон ҳақиқий илоҳий китоблигига, Ислом ҳақиқий охирги ва мукаммал шариат эканлигига, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақиқий Пайғамбар эканликларига яна бир бор тан берамиз.

15.11.2021 03:53

Савдода ҳаром қилинган нарсалардан яна бири рибонинг барча турлари ва кўринишларидир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase