Демак, Ҳизбут-таҳрирнинг ахборот фитнаси техникаси қуйидагидан иборат:
1. Навбатдаги “ахборот бомбаси” ижтимоий тармоққа ташланади: масалан бирон билимдон билан онлайн “батл” уюштирилади, бирон машҳур олимнинг обрўсини тўкишга қаратилган бўхтонлар ёки бирон тренд бўлаётган мавзуни танлаб уни далил, хужжатлар билан эмас, балки эҳтиросларни уйғотувчи постлар қилинади. “Ислом молияси”, деган карикатура ҳам шунинг бир мисоли. (Мени бир неча бор шунга “тег” қилдинглар, энди кўринглар!).
2. Хайп мавзуси кўтарилиб, одамларни турли гумон ва саволлар қийнай бошлайди, ўртада бахс ва жанжаллар авж олиб кетади. Бунда ҳеч қандай далил-хужжат ўртада бўлмайди. Ислом молияси мисолида уларнинг нияти иқтисодий муомилаларда ҳаром-ҳалол масалалари ҳақида илм тарқатиш эмас, балки битта мақсад – ўз ҳизби, фирқасига кўпроқ одамларни жалб қилиш. Мусулмон тадбиркорларнинг амалий ёки назарий муаммолари Ҳизбут Таҳрирни мутлақо қизиқтирмайди. Ниятлари фақат эътиборни жалб қилиш холос!
3. Қий-чув тўполон орасида Ҳизбут Таҳрир сектантлари эҳтиросга энг кўп берилаётганларни овлай бошлайдилар ва улар билан бирма бир шахсий ёзишмалар қиладилар. Қизиқувчан киши албатта Ҳизбут Таҳрир эмиссарига ўзининг қийнаётган саволларни бера бошлайди. Масалан, “Нега исломий молия ҳақида салбий фикрдасиз? У ёки бу масалани қандай ҳал қилиниши керак?” каби саволларни берилади. Сектантнинг бунга жавоби оддий: “барча иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни хал қилишнинг ечими бир – халифатни тиклаш, унгача барча мусулмонларнинг иқтисодий, ижтимоий, маърифий ҳаракатлари ботил ва бекор”. Албатта бундай хулосага узоқдан айлантириб оборилади.
4. Ахборот хуружи “қурбон”ининг салоҳияти, эҳтирос ва билими даржасига қараб муомила қилинади. Қийинроқ ҳолатда тажрибалироқ сектант ишга тушади. Бир сўз билан, териб олинган объектлар устидан мия ювиш операцияси олиб борилади. “Еб қўйган” янги аъзога бошқаларни худди шундай обработка қилиш вазифаси юклатилади. Уларнинг ишлаш услуби тармоқли маркетинг технологиясининг копияси: критик массани “воронка”дан ўтказиб секта ячейкалари сонини кенгайтириш.
5. “Шахсий суҳбатларга тайёр” қурбонлар қанча кўп бўлса, улар орасидан шунча кўп одамни Ҳизбут Таҳрир сектасига аъзо қилиш мумкин. Критик массани кўпайтириш учун 1-бандда айтилганидек янги янги ахборот хуружлари уюштириб турилади.
Мусулмонлар ўртасида турли қараш фикрлар бўлиши табиий, ва ўзим ёзганимдек ихтилофлар фикрда бўлиб, қалбга ўтмагани маъқул. Аммо Ҳизбут Таҳрир ва ДАЕШчиларга каби тоифаларда вазият бошқача. Уларга ўзлари тўғри деб ҳисоблаган ҳақиқатни етказиш, исботлашга уруниш эмас, яъни маърифий мунозара эмас балки энг пасткаш эҳтиросли пропаганда ва психо-манипуляция қилиш услублари ҳос. Қайтариб айтаман, буни мен осмондан олиб гапираётганим йўқ. Ҳизбут Таҳрир билан яқин мулоқотда бўлган ёки уларнинг исканжасидан чиққанлар тасдиқлашлари мумкин.
Яна бир нарса. Мени шахсий ҳақорат қилиган бирон киши бўлса у билан ишим ўз ўртамизда. Бу дунё юзма юз ё охиратда ҳисоблашиб оламиз. Аммо у инсон Ҳизбут Таҳрир-га ашаддий қарши турар экан, мен унинг бу ишида у билан биргаман! Шахсий муносабатлар принциплардан устун эмас.
Менга Ҳизбут Таҳрир-нинг ёнига тушиб lecturing қилиб овора бўлманг. Бу позициям қатъий.