Ҳизбут Таҳрирнинг ахборот хуружи ҳақида огоҳлантириш
Рамазон ойида бунақа пост қилиш ниятим йўқ эди. Аммо бошқа тараф тийилмаслигини кўрастиб турибти. Гап Ҳизбут Таҳрирнинг кетма-кет ахборот хуружлари ҳақида. Менга Ҳизбут Таҳрир масаласида “мусулмонларни тоифага ажратиш яхшимас”, деган lecture қилманг, мен уларни кеча куни таниб қолмаганман, қанчалик мусулмонларга зиён етказганликларини биламан. Ёқмаса блок қилинг, алоқани узинг, лекин бу масалада ақл ўргатманг. Бунақа насиҳатни мен аҳли илмдан кутмайман, чунки Ҳизбут Таҳрир ифлосгарчилигидан энг кўп азият еган айнан илм аҳли бўлади...
Оммавий ахборот воситаларининг Исломга хуружи
Сўнги вақтларда ғарб Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) Ислом ҳақида фақат салбий оҳангда гапирадиган бўлиб қолишди. Улар мусулмонларни террорчиликда айблашнинг оламшумул ҳаракатига ўз ҳиссаларини аъло даражада қўшмоқдалар. Улар муқаддас динимизни бадном қилиш мақсадида турли хил жиноятларни мусулмонларга ағдариб қўйишмоқда.