close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дўппинг авлоди - пост-совет авлоднинг боласи

. Пост-совет авлод (70-80 йиллар туғилган) дунёқараш касодига учраган совет авлодидир. Пост-совет авлод ноль ҳолатидан на бир миллий, на дунёвий, на дин асосидаги замонавий тизимли қарашлар, қадриятлар ҳосил қила олди. Натижада шахсий ғурурдан маҳрум, принципсиз, довдираган авлодга айланди...

Инфо-қаллоблар инвазияси пост-совет авлод ва унинг ўсиб қолган болаларига сохта, ҳаёлий енгиллик бергандек бўяпти. Псевдо-тренинг тадбирлар кўтаринки кайфият допинг эффекти, эйфорияни бериб, ўзгача фикр қолиплари, примтивлашган сохта луғат билан кириб келяпти.
Мен дўппинг ва унга хайрихоҳлик қилаётганлар гапига эътибор бердим. Яққол кўзга ташланадиган нарса - кимгадир ЭРГАШИБ ва СУЯНИБ яшаш зеҳнияти чуқур сингдирилган. Критик, танқидий, таҳлилий фикрлаш турсин, оддий маиший фикрлаш қандайдир семулякр рамзлар билан ўралашиб қолган ("мотивация", "инсайт(д)", "тренинг"...) .
Мен "дўппинг" авлодининг диндор қатламидан хавотирдаман. Диндаги иттибоъ - эргашишнинг асл маъноси шахсларга эмас илмий далилларга таянишни англатар эди. Энди бу "устозларга" кўркўрона "эргашиш" деган зеҳният билан алмаштириб қўйилганини гўёки ҳеч ким сезмаётибти. Кошки эди бу "устозлар" билим ва малака эгалари бўлса.
Пост-совет авлоди қанчалик йўқотилган бўлса, "дўппинг" авлоди ҳам деградация (таназзул) парадини давом этади кўринади. Аммо ундан кейингиси эса, аввалги постимда айтганимдек,  дин ва илм қадриятларига ишонмайди, чунки уларни бу пост-совет ва "дўппинг" авлоди тақдим қила олмайди. Пост-дўппинг авлод мен ҳали ҳаёлимга келтира олмаётган ўзгача суб-маданиятлар қобиғларини кашф қилиб, айримлари ижобий натижаларга олиб келса, айримлари деструктив (бузғунчи) бўлади.
Дарвоқе, кескин ижтимоий табақаланиш ва технологик сакрашлар Кибер-панк (компьютер давридаги технологик тарақиёт фонида инсоний маданиянинг таназзули) муҳитини ҳосил қилиб, келажак авлод яшаб қолиш ва кураш тарзларини ўзлари ихтиро қиладилар. Чунки ҳозирги пост-совет ва "дўппинг" авлод ўзидан кейин ҳеч нима қолдирмайди.

Жамшид Муслимов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase