close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳизбут Таҳрир – шайтон партияси

Аллоҳ таолонинг амри маъруф ва наҳйи мункар ҳақидаги амрига амал қилишни даъво қилиб, улар исломи таълимотларини бузиб кўрсатадиган, ёлғонга ўргатадиган одамлар ва ташкилотлар ҳақида жамиятни хабардор қилишимиз керак, дейдилар.

Афсуски, кимдир билмасдан, кимдир ўткинчи дунёнинг моддий манфаатларини кўзлаб, исломнинг тоталитар сектаси бўлган бундай ташкилотларнинг қучоғига тушиб қолган. Улар хато қилиб, бошқаларни йўлдан оздирадилар, динни суиистеъмол қиладилар, Аллоҳнинг оятларини арзимас нархга сотадилар, ҳолбуки Аллоҳ таоло мўминлар жамоасини бунга қарши огоҳлантиради: «Менинг оятларимни оз баҳога сотманг ва Менгагина тақво қилинг» (Бақара, 41).
Дунёда мусулмонлар – кўпчилик, Исломни бузиб кўрсатадиган ва бунда ўзини мусулмон деб атайдиганлар эса жуда ҳам озчиликни ташкил қилади. Ҳа, бу бўлмағур ихтилофчилар, уларнинг орасига тушиб қолмаслик учун эса, кўпчилик жамоасига риоя қилиш керак.
Имом Термизий ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - Дарҳақиқат Аллоҳ менинг умматимни залолат узра жам қилмайди, - дедилар”.
Ибн Можа ушбу ҳадисни ривоят қилиб, ортидан қуйидаги жумлани ҳам зиёда қилган:
-  Дарҳақиқат Аллоҳ менинг умматимни залолат узра жам қилмайди. Шундай экан қачон ихтилофни кўрсанглар саводил аъзамни (яъни улкан жамоатни) лозим тутинглар, дедилар.
Мусулмонлар орасида ғулғула соладиган ва катта тартибсизликларни юзага келтирадиган, мусулмонлар ва ҳокимият ўртасида доимий низолар ва қарама-қаршиликларни келтириб чиқарадиган, мусулмон бўлмаганларнинг назарида мўминнинг салбий қиёфасини шакллантирадиган ва исломофобия кучайиб бориши учун сабаб бўлаётган бундай ихтилофчи ташкилотлардан бирининг номи унинг учун гапирадиган ташкилотдир. Бу «Ҳизбут Таҳрир» ташкилоти. «Ҳизб» араб тилидан «партия», «таҳрир» - «озод қилиш» деб таржима қилинади. Ташкилотнинг тўғридан-тўғри таржимаси – «Озодлик партияси».
Қуръони каримга кўра диндорлар олдинги динлар каби секталар (фирқалар) ва партияларга бўлинмаслиги керак. Шунингдек, Қуръони каримга кўра, фақат иккита партия мавжуд – Аллоҳнинг партияси (ҳизбуллаҳ) ва шайтоннинг партияси (хизб-уш-шайтон). Қуръони каримга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатига риоя қиладиган барча мўминлар Аллоҳнинг партиясига киради. Шайтоннинг партиясига янги партия ўйлаб топадиган, динга ўзича янгиликлар киритадиган, фитна ва ғавғо уруғини сочишга уринадиган барча шахслар киради. Шак-шубҳасизки, «Ҳизбут Таҳрир» партияси айнан шайтонинг партиясига киради. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун уларнинг фаолияти билан танишиб чиқиш кифоя.
Оддий мўминларда бу билан шуғулланишга вақт етишмаслиги тушунарли, шу сабабли мен ушбу сохта Исломий мазҳаб билан танишиб чиқишда ёрдам бериш ва ушбу мақолада тарихдан баъзи ёрқин далилларни келтиришни қарор қилдим.
«Ҳизбут-Таҳрир ал-Исломий» 1953 йилда «Мусулмон биродарлар» ҳаракатидан ажралиб чиққан фаластинлик Тақийиддин Набиҳоний томонидан ташкил этилган. Айтганча, Тақийиддин Набиҳоний Гитлер билан учрашган ва нацистлар томонида жанг қилган мусулмонларнинг бўлинмаларини тузган Қуддус муфтийси Ҳусайнийнинг яқин дўсти эди. Аммо бу алоҳида масала.
1948 йилда араб-исроил уруши пайтида Тақийиддин Набиҳоний Фаластиндан шошилиб чиқиб кетди. Бутун араб дунёси Фаластиннинг босиб олинишига қарши қуролли курашга чиққан пайтда, ўша даврнинг барча нуфузли уламоларидан фарқли ўлароқ, партия асосчиси Тақийиддин Набиҳоний босқинчиларга қаршилик фақат халифанинг бошчилигида бўлиши кераклиги тўғрисида фатво берган. Партия ташкил топган кундан бошлаб биз унинг ихтилофчи табиатини, Ислом ва мусулмонларнинг душманлари манфаатларида қилинган ҳаракатларни кузатишимиз мумкин. 1977 йилда Тақийиддин Набиҳоний вафотидан кейин ташкилотга Абдулқадим Заллум раҳбарлик қилган, у 2003 йилга қадар партияни бошқарган. Унинг етакчилик даврида бу секта Ғарбий Европа ва Марказий Осиёда мавжуд бўлишини таъминлади.
Ташкилотнинг аввалги етакчилари Тақийиддин Набиҳоний ва Заллум ҳақида баъзи бир маълумотлар мавжуд, аммо ҳозирги «амир» номи Ата ибн Халил Абу Рушта номи билан аталган кимса ҳақида кўп нарса маълум эмас. Бу одамнинг видео ёки фотосуратларини бемалол топиш имконияти йўқ, бу эса бундай одам умуман йўқ ёки Ғарб махсус хизматларидан бири унинг номи билан тўғридан-тўғри гапиради деб айтишга имкон беради. Шундай қилган осонроқ, воситачиларнинг нима кераги бор?
Ҳозирга келиб, машҳур «ал-Қоида» Ғарб махсус хизматлари томонидан ташкил қилингани ҳеч кимга сир эмас. «Ҳизбут Таҳрир»га келсак, ташкилот пайдо бўлганидан бери унинг фаолиятини таҳлил қилиш орқали, шубҳасиз, бу Ғарбнинг ижод маҳсули, деб айта оламиз. Барчага маълумки, Ғарб узоқ вақтдан бери Ислом ва мусулмонларнинг обрўсини тўкишга, уларнинг сафларида фитна ва ғавғо уйғотишга ҳаракат қилмоқда. «Ҳизбут Таҳрир» каби ташкилот бу мақсадда жуда яхши воситадир.

Ҳизбут Таҳрир ва терроризм

Баъзилар нима сабабдан «Ҳизбут Таҳрир» террорчилик ташкилоти сифатида рўйхатга олинган, ахир у зўравонликсиз усуллардан фойдаланади-ку, деб ҳайрон бўлишади. «Ҳизбут Таҳрир»  дастурий ҳужжатларида террорчилик фаолиятини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри кўрсатмаларни топиш камдан-кам ҳолларда учрайди, аммо ушбу ташкилот аъзоларининг терроризмга алоқадорлиги ҳақида кўплаб мисоллар мавжуд.
«Ҳизбут Таҳрир»  бу бўлғуси ижрочилар мафкуравий сабоқ оладиган ўзига хос террористик бошланғич мактабдир. Албатта, ҳамма ҳам охирги босқичга, яъни террорчилик ҳаракатларини бевосита амалга оширишга эриша олмайди. Руҳи етмаганлар кейинги радикаллашишга тайёр эмаслар - улар бошланғич босқичдаёқ йўқ қилинади (яъни одатда, қамалишларига имкон қилинади, сўнг ҳақ учун азоб чекишга ҳам тайёр гуруҳ сифатида ўзини пиар қилади). Радикал элементлар қасамёд қабул қилишади ва партиянинг фаол аъзолари бўлишади. Энг радикал шахслар сафларга кўтарилиб, «ҳақиқий ишлар» билан шуғулланадиган аниқ ташкилотларга, масалан, Ал-Қоида ва унга алоқадор ташкилотларга ўтишади. Масалан, Ғарбий Европада «Ҳизбут Таҳрир»нинг роли маълум, бу ерда улар Суриянинг ал-Қоида билан боғлиқ бўлган террорчилик гуруҳларига одам ёллаш билан шуғулланади.
Сурияда «ҳизбчи»лар жиҳодчи гуруҳлар таркибида ҳукумат кучларига қарши қуролли кураш олиб бормоқда, аммо «Ҳизбут Таҳрир»  расмийлари ташкилотнинг ҳарбий ҳаракатларга алоқадорлигини расман рад этишмоқда. «Ҳизбчи»ларнинг «жиҳод» да иштирок этиш тактикаси қуйидагича: олдинги чизиқлардаги жангга аллақачон тайёр бўлганлар аввал ташкилот сафларини тарк этишади ва уларнинг Ливан раҳбари Касас таъкидлаганидек: «Ҳеч ким биз жиҳоднинг зўравонлик йўлларига ўтганимизни эълон қила олмайди. Бизнинг баъзи йигитларимиз энди ҳизбийлар каби курашмайдилар – шундай экан, биз махсус хизматлар учун қизил чизиқни кесиб ўтмадик ... « Яъни, ҳизбий террорчилик фаолияти учун аллақачон тайёр бўлганида, у расмий равишда ташкилотни тарк этади ва секта ўзини ҳар қандай тарзда ўз ҳаракатларидан ажратади. Айёрона ўйлаб топилган.
«Ҳизбут Таҳрир»дан ажралиб чиққан ташкилотлар алоҳида эътиборга лойиқ. Уларнинг айримлари партиянинг сусткашлигидан ва зўравонлик усуллари йўқлигидан норози бўлганларни ифодалайди (Бу ҳам тактика). Масалан, «Ҳизбут Таҳрир»нинг Фаластиндаги бўлинмаси саналган «Фаластин ислом жиҳоди», Умар Бакрий бошчилигидаги Буюк Британия «Муҳожирун» ҳаракати билан шундай рўй берди. Бу ихтилофчиларнинг барчасини битта нарса бирлаштиради - «Ҳизбут Таҳрир» расмий йўналишидан фарқли равишда, улар зўравонлик усуллари ва терроризмга мурожаат қилади.

«Ҳизбут Таҳрир» ва «Муҳожирун»

Умар Бакри Муҳаммад Суриянинг Ҳалаб шаҳрида туғилган ва кейинчалик Саудия Арабистонига кўчиб ўтган. Бин Ладен сингари, уни Саудия Арабистонидан қувиб чиқаришди ва бунинг сабаблари тушунарли. У 1986 йилда Буюк Британияда пайдо бўлган, бу ерда сиёсий бошпана олди (!) ва дарҳол «Ҳизбут-Таҳрир»нинг Лондонда бўлинмасини ташкил этишга киришди. Нисбатан ёш бўлган ҳолда, у радикал мусулмонлар орасида маълум бир обрўга эга бўлиб, марҳум Тақийиддин Набиҳоний билан шахсан таниш бўлганига асосий эътибор қаратарди. Кейинчалик у Бин Ладен билан алоқа қилишни бошлади ва ҳатто ўзини унинг «лаблари, кўзлари ва қулоқлари» деб атади.
Умар Бакрининг қарашлари партиянинг олдинги одамлари таълимотларидан фақат битта, аммо муҳим жиҳатдан фарқ қилади. Айнан – ўзинг яшайдиган жойни булғмасликни даъво қилганлардан фарқли ўлароқ, Бакри айнан шунга асосий эътибор қаратган. Яъни, Европада ва айниқса Британияда экстремизмнинг фаол тарғиботига эътибор қаратган. Шу мақсадда у «Муҳожирун» номли ўз ташкилотини яратди. 1983 йилда Саудия Арабистонида Бакри томонидан ташкил этилган ушбу «ёқимтой» ташкилот, ҳали Британия жамиятига қўшилишга улгурмаган «янги» муҳожирлар орасида тарғибот билан шуғулланган.
Тушунарлики, Умар Бакри ўтакетган экстремист эди ва шундай бўлиб қолмоқда, у ҳар қанақасига Фаластин, Кашмир, Афғонистон, Босния, Чеченистон ва умуман дунёда «кофирларни» йўқ қилиш ҳақида ваъз қилади. Айтганча, қаллоб Бакри Британия душмани Владимир Путинни «Чечен халқига қарши жиноятлар учун» йўқ қилиш тўғрисида фатво чиқарган. Инглизларга бу кўп зарар етказмаслик аниқ. Аммо узоқ кутишга тўғри келмади, кейинчалик у Ироқдаги урушни қўллаб-қувватлагани учун Тони Блерни ўлдиришга чақирди. Кейин, албатта, уни ҳибсга олишди - аммо ажабланарли томони шундаки, ҳеч қандай айблов қўйилмади ва тезда озод қилинди.
Бакри ўз издошларига нимани ўргатаётганини босма нашрларда келтирилган иқтибосларга қараб мулоҳаза юритиш мумкин. Масалан, унинг интервьюсидан парча: “Биз фуқаролар ва фуқаро эмаслар, бегуноҳлар ва айбдорларни ажратиб ўтирмаймиз, фақат мусулмонлар ва кофирларни ажратамиз. Кофирнинг ҳаёти эса ҳеч нарсага арзимайди. У муқаддас эмас». 2004 йилда Мадрид метросидаги портлашлар ҳақида изоҳ берган Бакри: «Мадридда содир бўлган нарса қасосдир. Қонга - қон, жонга - жон”
Ажабланарлиси шундаки, Британия расмийлари унинг гапларига муносабат билдиришмади.
Худди шу тарзда, Британия расмийлари «Муҳожирун» Чеченистонда, шунингдек, Кашмир ва Афғонистонда «жиҳод»да қатнашишга тайёр бўлган етти юзга яқин кўнгиллиларни ўқитиш ҳақида эълон қилганда ўзини ҳеч нарса бўлмаётанидек муносабатда бўлишган. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги «Муҳожирун»нинг чет элга ёлланган ёлланма хизматчиларининг юборилишига тўсқинлик қилолмаётганини айтди. 2005 йил июлида Лондон метросидаги портлашлар ва Бакри террорчилар билан алоқаси борасидаги жиддий шубҳалар пайдо бўлгандан кейин унинг ташкилоти расман тақиқланди ва унинг раҳбари мамлакатдан чиқариб юборилди, унга кириш тақиқланди.
2006 йил Исроил-Ливан низоси вақтида Умар Бакри бир гуруҳ британ фуқаролари билан бирга Ливандан Британияга кетишга уриниб кўрди. У устози Тақийиддин Набиҳоний каби йўл тутди – ватанини босқинчилардан ҳимоя қилиш ўрнига низоли ҳудуддан тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қилди. Ҳаётини хавф остига қўйишнинг нима керги бор? Бу эҳтиросли аҳмоқларни «ўзини қурбон қилиш учун қаҳрамонлик ҳаракатлари»га руҳлантириш мумкин, лекин ўзи ҳақида гап кетганда эса жонини омон сақлаган маъқул. Бакри учун бахтга қарши ва британияликларнинг бахтига, у ортга қайтарилмади.

Ҳизбут Таҳрир ва «Тоғут судлари»

«Ҳизб-ут-таҳрир» партияси аъзолари ўзларининг иккиёқлама стандартлари билан машҳур. Эҳтимол, уларни иккиюзламачиликка ўзининг сиёсий шуҳратпарастлини амалга ошириш учун ёлғон ва алдов воситаларидан фойдаланишга мажбур қилиб, сиёсий фаолият ундаса керак. Мана, уларнинг ҳисоблашича, «ғайидинлар судларига» мурожаат қилиш нотўғри. Лекин энг кичик имконият туғилиши билан, кимдир хафа қилгани, ҳақоратлагани, ёмон сўзлар билан атагани учун уларнинг ўзи «кофилар суди»га жумладан, мусулмонлар устидан шикоят билан мурожаат қилади!
Хўш, нима бўлиб чиқяпти, улар ўзларига такфир (кофирликда айблов) чиқарптими? «Ҳизб-ут-таҳрир» билан боғлиқ бўлган энг муҳим суд жараёнларидан бири бу 2008 йилда Германия устидан инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига шикоят топширилиши эди. Гап шундаки, ушбу партия у ерда 2003 йилда неофашистик ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, зўравонлик ва антисемитизм тарғиботи туфайли тақиқланган. Табиийки, Европа суди «ҳизб»нинг шикоятини рад этди.
2013 йил икки нафар Россия фуқароси, Ю.С. Касымахунов ва М.Т. Сайбаталов Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида гўёки уларнинг дин эркинлигини бузган РФ ҳукумати ва суд органларининг устидан шикоят қилиб чиқди. Бироқ Европа суди  «Ҳизбут Таҳрир» аъзолари ҳақиқатда Инсон ҳуқуқлари ҳақида Конвенцияга зид келадиган фаолият юритиши, диний муросасизлик ва зўравонлики тарғиб қилишини тан олди.

Ҳизбут Таҳрир Татаристонда

Татаристон Республикасида ушбу нохуш секта Россия Федерациясининг бошқа минтақаларига нисбатан энг фаолдир ва нима учун эканлиги ҳам тушунарли. Татаристон бошқа мусулмон минтақаларига қараганда анча тез ривожланмоқда, бу кўп жиҳатдан маънавий ҳаётнинг энг муҳим поғонаси ҳисобланади. Кўринишидан, баъзи шайтоннинг малайлари шунчалик ақлдан озган эдики, 2012 йил ўрталарида улар қатъий чоралар кўришди. Валиулла Хазрат Ёқупов ўлдирилди, Илдус Хазрат Файзовга суиқасд қилинди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу ташкилот билан чамбарчас боғлиқ бўлган экстремистларнинг иши эди. Ҳужумлардан сўнг дарҳол республиканинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кенг кўламли текширувларни бошладилар, юзлаб диндорлар шубҳа остига тушиб қолдилар, баъзилари ҳибсга олиниб, сўроққа тутилдилар. «Ҳизбут Таҳрир»  фаоллари буни кутаётгандек туюлди - муборак Рамазон ойида улар «мусулмон қатағонлари» га қарши пикетлар уюштиришди, ифтор ва таровиҳ намозларини бузишди, ўзларининг байроқлари билан митинглар уюштирдилар ва ҳоказо. Шу билан бирга, улар миллатчилар билан биргаликдаги ҳаракатлардан хижолат бўлишмади - ҳа, ҳатто коммунистлар ёки ЛГБТ одамлари билан бўлса ҳам, улар ҳеч бўлмаганда кимдир билан бирлашишга тайёрлар, агар улар партия манфаатларига бир хил бўлса бўлгани. Ўз партияларининг бузғунчи сиёсатига рози бўлмаган имомларни «ҳизбчи»лар «кофирлар билан ҳамкорлик»да айблаб, ҳатто такфир қилдилар (куфр айблови). Россия муфтийлари ва маънавий бўлим аъзолари бир неча бор «Тоғут хизматкорлари» деб аталган. Аммо энг ажабланарлиси - бу уларнинг Татаристон мусулмонлари диний идорасига келишларини ва муфтидан ҳимоя сўрашларини тўхтатмади. Маҳкум фаолларнинг хотинлари кичкина болаларнинг орқасида яшириниб, содир бўлаётган барча нарсаларни камерага суратга олиб, «Тоғут хизматкорлари» деб ҳисобланганларнинг олдига келиб, улардан экстремистик ташкилотда қатнашганликлари ва ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жазо ўтаётган эрлари учун шафоат қилишларини сўрашади! Мантиқ содда – ачиниш асосида босим ўтказишга ҳаракат қилиш, балки натижаси бўлар? Агар у ишламаса, видео тайёр, ундан ажойиб провокацион фитнани ўрнатишин мумкин.
Шундай қилиб, ҳизбийларнинг одамларга бўлган муносабати қуйидагича умумлаштирилиши мумкин: агар кимдир уларга бирон бир жиҳатдан фойдали бўлса, партиянинг вазифаларини амалга оширишга ёрдам берадиган бўлса, у ҳолда унинг дини, эътиқоди ва хатти-ҳаракатлари - агар у уч марта шайтон бўлса ҳам - унда ҳизбийлар уни осмонга кўтарадилар. Агар кимдир уларнинг партияларининг эътиқодларига зид бўлса, унда бу одам энг буюк солиҳ одам бўлсин - улар уни энг пастга урадилар. Мана секта сиёсатбозлиги қандай аҳмоқлар шакллантиради!

Ҳизбут Таҳрир ва Буюк Британия

«Ҳизбут Таҳрир» фаолиятидан айниқса манфаатдор бўлган бой давлатлардан бири бу Буюк Британия. «Ҳизбут Таҳрир»нинг Британия ҳукумати билан алоқалари кўплаб далилларда яққол намоён бўлади. Масалан, партиянинг аъзолари Юсра Гамильтон ва Фараҳ Аҳмад иккита бошланғич мактабни (Беркшир ва Шимолий Лондонда) очган ва «Ҳизбут Таҳрир» нинг Ислом шарҳига мувофиқ ушбу мактаблар учун ўқув дастурини тузган «Исломий Шахсия» Жамғармасига эгалик қиладилар. Офстед ҳукумат ташкилоти (Буюк Британия Таълим ва болалар тарбиси стандартлари идораси) ушбу мактабларни «исломий» ахлоқи учун мақтади ва 2009 йилда Фонд Буюк Британия давлатидан юз минг фунт стерлингдан ортиқ грант олди.
Бу – фақат расмий маълумотлар. Британия ҳукумати томонидан «Ҳизбут Таҳрир»га норасмий равишда воситачи ташкилотлар орқали қанча пул ўтказилиши номаълум.
«Ҳизбут Таҳрир»нинг кўп аъзолари Буюк Британия ҳукумати томонидан бошқариладиган масжидлар ва имомларнинг миллий маслаҳат кенгашининг аъзоларидир.
Британия телевидениеси «Ҳизбут Таҳрир» аъзоларига тўғридан-тўғри эфирда чиқиш учун имкониятлар тақдим этади. Шундай қилиб, «Ҳизбут Таҳрир» ғоялари Британия телевидениеси орқали тарғиб қилинади.
«Ҳизбут Таҳрир» Шарқий Лондон масжидида жойлашган Лондон Мусулмон Марказини назорат қилади. Марказ муниципал муассасалар, Лондон Ривожланиш Агентлиги, Жамиятлар департаменти, Зўравон экстремизмнинг олдини олиш фонди (!) ва Европа Иттифоқидан грант олади.
«Ҳизбут Таҳрир» АҚШ ва Буюк Британияни Ислом билан уруш олиб боришда айбламоқда, гарчи бу мамлакатларда бу партия таъқиқланмаган ва кенг эркинликларга эга ва фаол ташвиқот олиб бораётган бўлса ҳам. Партия етакчилари ва асосий фаоллари Ғарб ҳаётининг манфаатларидан фойдаланиб, мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилишига ишониш мумкинми?
Маълумки, ҳозирда «Ҳизбут Таҳрир»нинг бош қароргоҳи Лондонда, Буюк Британияда жойлашган. Бу мамлакатда партиянинг фаолларидан бири «имом» Анжем Кудари (Anjem Choudary) бўлиб, у Буюк Британияда шариат ўрнатиш, алкоголизм ва жинсий зўравонликни тақиқлаш чақириқлари билан танилган.
Кудари ўзини «солиҳ» қилиб кўрсатишни бошлашдан олдин ғирт ғарбча ҳаётга шўнғиган эди.
«Ҳизбут Таҳрир» нинг Буюк Британиядаги асосчиси, кейин эса «Муҳожирун» террор ташкилотининг раҳбари Умар Бакри Муҳаммад ҳам шундай.
Ушбу «солиҳ одам» ўз карьерасини тунги клубда раққоса сифатида бошлаши учун қизи Ясминнинг кўкракни катталаштириш операциясига 4000 фунт миқдорида пул тўлаган. Табиийки, мен унинг расмини ахлоқий сабабларга кўра илова қила олмайман.
«Ҳизбут Таҳрир» яқин бўлган инглиз имомлари ўртасида зиддиятли мойилликлар етарли. Нега партия бундай одамларнинг хизматларидан фойдаланган ва улардан фойдаланиб келяпти? Жавоб нафақат жиноий ҳамжамиятлар, балки Ғарбий разведка идоралари томонидан ҳам моҳирона ишлатиладиган одамларни ҳийла-найранг билан таъминлаш механизмларига асосланган. Биринчидан, ўз принциплрига эга бўлмаган, пул учун ҳар қандай ноқонуний фаолият билан шуғулланиш ва ўз амбицияларини амалга оширишган тайёр одамлар бор. Иккинчидан, бу одамлар шафқатсиз мойилликларга эга бўлишлари керак (алкоголни севиш, енгил табиат қизлар ва бошқа ахлоқсиз ҳаракатлар), чунки бу ҳолда улар ўзларининг омма олдида таъсирланишидан қўрқишади ва кучли ўйинчилар қўлида итоаткор пиёда бўлиб қоладилар.

русчадан таржима

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase