close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жуббали Аҳмад Хожа ва Исмоилоға сектаси ўртасидаги жанжали

Жанжал давом этмоқда: Жуббали Аҳмад Хожа Исмоилоға жамоатига тегишли мадрасаларга талабаларни юбормаслик кераклигини айтди. Машҳур олим жамоат ичидаги талабаларга унга қарши дуо қилишни уқтирилаётганини таъкидлади.

Жанжал давом этмоқда: Жуббали Аҳмад Хожа Исмоилоға жамоатига тегишли мадрасаларга талабаларни юбормаслик кераклигини айтди. Машҳур олим жамоат ичидаги талабаларга унга қарши дуо қилишни уқтирилаётганини таъкидлади.

Жамоат ичида "Жуббали Аҳмад Хожа" сифатида машҳур бўлган Аҳмад Маҳмуд Унлу ва Исмоилоға жамоати ўртасидаги жанжал давом этмоқда. Унлу, YouTube орқали берган чиқишида Исмоилоға жамоатига қарашли мадрасаларга талабаларни юбормаслик кераклигини билдирди. Унга кўра, Исмоилоғадаги талабаларга уни қоралаш кераклиги айтилмоқда эканлиги "Жуббалига лаънат ўқийсиз, дуо қиласиз" деб уқтирмоқда. "Намозлардан кейин сўк" деб айтмоқда", деди.
Исмоилоға жамоати раҳбариятидаги Ваққос Яшарни танқид қилган Унлу, "Ваққос Яшар энди раҳбариятда. Менга қанча кўп сўкишсанг, шунча кўпроқ унвон оласан. Унга сўкишни бошлаган пайтда, уни раҳбарликка олиб келишди ва Исмоилоғанинг асосий вакили сен бўлсан, деб тан олишди. "Онасини, хотинини беш вақт намоздан кейин сўксанг, шундагина юраги совиб қолади, акс ҳолда бундай бўлмайди", деди ва Исмоилоға раҳбариятига келди", дея гапирди.

Жуббали Аҳмад Хожа ва Исмоилоға сектаси ўртасидаги жанжали

"Маҳмуд Эфенди" номи билан машҳур Устоосмонўғлунинг вафотидан сўнг, тариқат раҳбариятига жамоатнинг етакчи шахсларидан Ҳасан Килич ўтди. Килич бу ўтиш даврида ички низоларни юмшатиш мақсадида танланган эди. Тариқат ичидаги етакчилик можаросида Жуббали Аҳмад Хожа ҳам муҳим шахслардан бири эди.
Айрим вақтларда кучайиб бораётган тортишувлар, сўнгги кунларда жамоат атрофида ким томонидан ёзилгани маълум бўлмаган бир "шеър" билан янада юқори даражага кўтарилди. Унга яқин манбаларнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида, мақсад Жуббали Аҳмад Хожа эканлиги айтилган ва унинг номига "туяқуш", "айёр", "шуҳратга талпинган", "ёлғончи", "фитначи", "туҳматчи" каби қораловчи сўзлар ишлатилган. Баъзи жамоат етакчилари томонидан маъқулланган бу шеъри жанжални янада қўзғатди.
Кейинчалик, Жуббали Аҳмад Хожа 21 сентябрь, 2023 йил пайшанба куни "Ҳафтаги суҳбат" дастурида шеъри уни нишонлаганини тасдиқлаб, "Бу қандай тариқат бўлган ўзи? Қайси томонга кетяпмиз?" дея ўз эътирозини билдирди.
Аввалроқ, у ўз издошларини "Маҳмуд Эфендининг бўйсунишини бузган мадрасаларга фарзандингизни юборманг. Эфендининг васияти бузилади, барака қочади" дея огоҳлантирганини эслаб ўтди.
Тариқатнинг янги шейхини қабул қилмаганлиги ҳақидаги иддаоларни ҳам рад этган Жуббали Аҳмад Хожа, "Ҳасан Эфенди Ҳазратларимиз ўз замонининг буюклари деб биламиз. У Эфенди Ҳазратларининг йўлини сақлаяпти", деди.

Рабита можаролари

Маҳмуд Эфендининг вафотидан сўнг ва Ҳасан Киличнинг раҳбарлиги билан, жамоат ичида рабита билан боғлиқ тортишувлар пайдо бўлди. Ислом Энциклопедиясида рабита "муриднинг комил шейхга юракдан боғланиши, унинг қиёфасини, хулқини ва хатти-ҳаракатларини ўйлаш орқали маънавий сафарга чиқиши" деб таърифланади.
Жамоат ичидаги айримлар, рабитани Маҳмуд Эфендидан кейин Ҳасан Киличга қилиш кераклигини таъкидламоқдалар. Аммо Жуббали Аҳмад Хожа ва айрим бошқалар Маҳмуд Эфендидан кейин ҳам рабита унинг йўли билан давом этиши кераклигига ишонади.

Унлуга ултиматум

Исмоилоға жамоати 3 ноябрь, 2023 йилда ижтимоий тармоқ орқали хабар эълон қилди. Жамоат Жуббали Аҳмад Хожани ички масалаларни оммавий равишда муҳокама қилишда айблади. (Ички сирларни оммага ошкор қилишда айбланди)
27 март куни жамоатнинг ижтимоий тармоқдаги чиқишида Жуббали Аҳмад Хожа йўлдан қайтмагани таъкидланди. (Тариқат раҳбарлари орасида жанжал давом жтар экан, бечора муридлар шок аҳволда...)

Исмоилоға жамоати давлат томонидан аккредитация қилинган жамоатдир

Исмоилоға жамоатининг 70 йил давомида шайхи бўлиб келган Маҳмуд Устоосмонўғлу 1954 йилда Бандирмадаги ҳарбий хизматини тамомлагандан кейин Али Ҳайдар Эфендининг таклифи билан Истанбулга келган.

1960 йилдан бошлаб Истанбулдаги Исмоилоға масжидида ўз жамоатини тузган Маҳмуд Устоосмонўғлунинг 2022 йилдаги вафотидан кейин тариқатда шайхлик масаласида баҳс бошланди. Маҳмуд Устоосмонўғлу ўзидан кейин шайх сифатида тайинлаган Ҳасан Килич тариқат раҳбарлигига ўтди. Ўшанда 95 ёшда бўлган Ҳасан Киличнинг соғлиғи муаммоларга дуч келди ва бу масала Жуббали Аҳмад бошчилигидаги гуруҳ томонидан шайхлик масаласидаги тортишувларни кучайтирди. Бу тортишув 2024 йил март ойида Жуббали Аҳмаднинг тариқатдан чиқарилиши билан якунланди. 2024 йил 22 апрель куни 97 ёшида вафот этган Ҳасан Киличнинг ўрнига Жуббали Аҳмад, Денгизлида яшовчи Иброҳим Услуга эргашишларини эълон қилди. Исмоилоға жамоати Иштишаё Кенгаши эса тариқат раҳбарлигига Фикри Доғанни тайинлади. Шу тариқа, Исмоилоға жамоати Фотих Чаршамба марказли бошқарув билан Иброҳим Услу атрофида тўпланган Шўро кўринишида иккига бўлинди. Бўлинишнинг доимий ёки вақтинчалиги вақт билан аниқ бўлади.

Шундай шароитда Исмоилоға жамоати сўнгги куни бир гуруҳ журналистларни таклиф қилиб, баёнот берди.

Тариқат тарихида илк марта бўлиб ўтган матбуот анжуманида кўп йиллар давомида Исмоилоға масжидида Дин ишлари идораси вакили сифатида имомлик қилган ва жамоат етакчиларидан бири бўлган Солиҳ Топчу, вафот этган жамоат шайхи Ҳасан Киличнинг ўғли Абдуллоҳ Килич ва жамоат асосчиси Маҳмуд Устоосмонўғлунинг набираси Муҳаммад Фотих Устоосмонўғлу саволларга жавоб беришди ва қизиқарли маълумотларни ошкор қилишди. Жуббали Аҳмаднинг иддаосига кўра, жамоат раҳбарлигига 2024 йил 23 апрелда Фикри Доған келтирилган бўлса-да, амалда тариқат айнан шу шахслар томонидан бошқарилмоқда. Мунозаранинг асосида эса тариқат силсиласида 36-номда Маҳмуд Устоосмонўғлунинг ўрин олиши ва 37-номли шайхнинг кутилаётган “Маҳдий” бўлиши ҳақидаги қарашлар ётади. Шунга қарамасдан тариқат "Олтин силсила"да вафот этган Ҳасан Килични 37-шайх, Фикри Доғанни эса 38-шайх сифатида эълон қилди.

22 апрель, 2024 йилда 97 ёшда вафот этган Ҳасан Килич ўзида жамоатга раҳбарлик қиладиган шахсни кўрсатмаганига қарамай, Фикри Доғаннинг 38-шайх сифатида эълон қилиниши, аслида, жамоатнинг ички масаласи эди. Бу, уларнинг кийиниш услублари каби бир хусусият. Масалан, анжуманда кенг тарқалган сарпӯш (сарик), кафтан ва шалвардан иборат кийим мавзуси ҳам муҳокама қилинди. Исмоилоға масжидининг имоми Солиҳ Топчу шундай деди: “Бу кийим давлатга қарши туриш учун эмас. Биз шу йўсинда ишонамиз, шу йўсинда яшаймиз ва кийинамиз ҳам. Ўзимизни бошқалар каби яширмаяпмиз, яъни ўзимизни ошкора намойиш қиляпмиз. Давлатга сингиб киришни истаган одам биздек кийинадими?”

Турк матбуотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase