close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
18.06.2019 10:37

Мисрда ҳарбий тўнтариш (2013)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

2013 йилнинг 3 июлида Миср Мудофаа вазири Абдулаттоҳ Ас-Сисий президент Муҳаммад Мурсийнинг ағдарилгани ва Конституциянинг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида эълон килди. Мурсий уй қамоғига жойлаштирилди, сўнгра расман бир қатор айбловлар эълон қилинган ҳолда ҳибсга олинди.

16.06.2019 19:19

Миср банкрот ёқасида

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Мисрдаги ҳозирги маъмурият томонидан давлат молиясини сурункали самарасиз бошқариб келиш шунга олиб келдики, сўнгги беш йил ичида ташқи қарз беш баробар кўпайган ва давлат қарзлари икки баробардан зиёдроқ ўсган. Бу ҳақида Foreign Policy да чоп этилган мақоласида собиқ инвестиция вазири Яҳё Ҳамид ёзади.

04.05.2019 07:39

Миср «мусулмон биродарлар» нинг етти аъзосини, шу жумладан таниқли тадбиркорни «миллий иқтисодиётга зарар етказганлик» ва «террорчи» гуруҳларни молиялаштириш айблови билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Сешанба куни давлат хавфсизлиги олий фавқулодда Суди шунингдек, учта бошқа айбланувчини 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди ва 14 кишини оқлади.

29.04.2019 10:31

Мисрда конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақида референдум бўлиб ўтди, унда ҳозирги президентнинг ўз лавозимида 2030 йилга қадар қолишига имкон бериш кўзда тутилган. Миср сайлов комиссияси сўзларига қараганда, фуқароларнинг аксарияти бу тузатишни киритишга овоз берган.

27.04.2019 05:36

Миср каби мамлакатлар кенг доираларда кўпинча аёлларнинг жабр-зулм кўриши ва эркакларнинг «патриархал» устунлиги билан боғлиқ равишда тасаввур қилинади. БМТ томонидан ошкор этилган статистика маълумотлари кутилмаган натижалар берди, унга кўра мисрлик аёллар ўз эрларига ёмон муносабатда бўлиши ва уларни калтаклаш бўйича дунёда етакчилик қилар экан.

18.04.2019 18:43

АҚШ президенти Доналд Трамп ўткан чоршанба куни Абдулфаттоҳ ас-Сиси "ажойиб иш қилмоқда" деб баёнот берди. Ушбу баёнот айнан Трамп Миср етакчисини қабул қилган пайт янгради. Оқ уйда икки тарафлама музокаралар арафасида журналистларга мурожаат қилар экан, Трамп Вашингтон ва Қоҳира ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон «ҳозиргидай яхши» бўлмаган деб айтди. Трамп Ас-Сисини «дўстим» деб атади.

17.04.2019 14:14

Миср парламенти бугун Абдулфаттоҳ Ас-Сисига ўз лавозимида 2030 йилгаа қолиш имконини берадиган мамлакат конституциясига ўзгариш киритиш учун овоз беради, дея хабар қилади Al Jazeera. Агар парламент бу тузатишларни маъқулласа, келгусида референдумга олиб чиқилади ва у бир ой муддат ичида ўтказилиши лозим бўлади, деб изоҳ берди парламент спикери Али Абделяль.

25.03.2019 17:43

Наполеон Бонапартнинг Қоҳира девони

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Ҳижрий 1213 йил ражаб ойининг 16-санасида (1798 йил 24 декабрь) француз оккупацион ҳукумати Қоҳира девонини янги намуна бўйича шакллантиришга ҳаракат қилиб кўрди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Етти йиллик урушдан сўнг Европа мамлакатлари Сурия, Миср ва Болқон яриморолида сиёсий ва иқтисодий таъсир соҳалари учун кураш бошлади.

22.03.2019 06:25

Мисрда Эфиопия авиалинияларининг ҳалокатга учраган самолети бортида бўлган бир нечта йирик олимнинг ҳалок бўлгани учун аза тутилмоқда. Эслатиб ўтамизки, Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадан Кения пойтахти Найробига йўл олган йўловчи ташувчи лайнери ҳавога кўтарилган вактдан кейин бир неча дақиқа ўтгач, радарлар экаранларидан йўқолди ва Аддис-Абеба яқинида ҳалокатга учради.

16.03.2019 02:39

Салибчиларнинг Мисрдаги мағлубияти

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Ҳижрий 618 йил ражаб ойининг 7-санасида (1221 йил 3 сентябрь) салибчилар Қоҳирани забт этишга уриниб кўрдилар, лекин юзага келган бир қатор ноқулай шароитлар ҳамда Нил дарёсининг тошиши оқибатида ўз мақсадларига эриша олмадилар, бу султон ал-Малик ал-Комил қўмондонлиги остида Миср қўшинларининг ғалаба қозонишига хизмат қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase