Аввалроқ таклиф қилинган тузатишларга кўра, 2022 йил 4 йиллик президентлик муддати якун топгач, Ас-Сиси яна икки марта 6 йиллик сайловларда ўз номзодини қўйиши мумкин. Бироқ сўнгги тузатиш варианти 4 йиллик муддатни 6 йиллик муддатга айлантириш, яъни 2024 йилгача узайтириш ва шундан кейин яна битта муддат – 2030 йилгача номзодини қўйиш имкониятини кўзда тутади.
Президент Ас-Сиси тарафдорларининг таъкидлашича, бу ўзгаришлар ўйлаб қўйилган иқтисодий ислоҳотлар ва ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур.
Бироқ таҳлилчиларнинг хавотирланишича, ҳар қандай ўзгача фикрлаш ва мухолифатни шафқатсизлик билан бостириши орқали машҳур бўлган Миср президенти бу лавозимда 30 йил ўтирган янги Хосни Муборакга айланиши мумкин.
Ас-Сиси 2030 йилгача ҳукумат тепасида қолмоқчи
Миср парламенти бугун Абдулфаттоҳ Ас-Сисига ўз лавозимида 2030 йилгаа қолиш имконини берадиган мамлакат конституциясига ўзгариш киритиш учун овоз беради, дея хабар қилади Al Jazeera. Агар парламент бу тузатишларни маъқулласа, келгусида референдумга олиб чиқилади ва у бир ой муддат ичида ўтказилиши лозим бўлади, деб изоҳ берди парламент спикери Али Абделяль.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш