close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
20.03.2020 05:57

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни кунига 30 та COVID-19 касаллигини юктирганлиги, шунингдек, икки киши ўлганлиги қайд этилганлигини ва касалланганлар умумий сони 196 тага етганини қайд этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Холид Мугаҳед вазирликнинг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган баёнотда айтилишича, 30 та ҳолатларнинг барчаси вирус юқтирганлар билан алоқада бўлган мисрликлардир.

14.03.2020 13:19

Миср дин ишлари бўйича вазири «Мусулмон-биродарлар» ҳарбий хизматчилар, полициячилар, суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида коронавирус тарқатишга уринаётгани ҳақида баёнот берганидан сўнг кулгу остида қолди.

18.02.2020 00:26

Шу ҳафта Миср аҳолиси 100 миллион нафарга етди – мамлакат давлат статистика бошқармаси биноси олдига қўйилган аҳоли рақамли ҳисоблагичи душанба куни соат 10 да 99 991 439 кишини кўрсатди. Мисрликлар сони ҳар йили ўртача 2,5 миллион кишига кўпаймоқда. Бироқ, Миср давлати ва жамияти учун бу энг қувонарли янгилик эмас.

11.11.2019 20:17

Мисрнинг илк эркин сайланган президенти Муҳаммад Мурсийнинг ўлимидан кейин бир неча ой давом этган сукутдан сўнг БМТ ўз маърузасида Миср режими уни қасддан ўлдирганлигини тан олди. Гарчи БМТнинг бу маърузаси жиддий аҳамиятга эга бўлсада, ҳар ҳолда ушбу қасддан ўлдиришни ҳужжатлаштирган, мисрликлар Мурсийнинг ҳаётлик даврида унинг давом этаётган қотиллиги ҳақида қичқиришлари ғалати бўлиб кўринарди, бу даъватлар асосан эътиборсиз қолдирилган.

26.09.2019 19:30

Миср ТИВ Туркия президенти Тойиб Эрдўғанни ёлғончиликда айблади ва жаҳонт ҳамжамиятини уни терроризмни қўллаб-қувватлаганлик учун жавобгарликка тортишга чақирди. Бу ҳақида ТИВ расмий вакили Ахмед Хафиз баёнот берди.

21.09.2019 21:20

Қоҳира жиноий ишлар бўйича суди «Мусулмон-биродарлар» ташкилотининг 11 нафар юқори мансабдор шахсларини, жумладан, олий бош раҳбар Муҳаммад Бадеийни ХАМАС фойдасига айғоқчилик қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Кудс Пресс. Ҳукм 11 сентябрда чиқарилди.

16.09.2019 07:06

«Мусулмон Биродарлар» ташкилоти етакчиси Хайрат ал-Шатернинг қизи Ойиша ал-Шатер очлик эълон қилиши оқибатида саломатлиги ёмонлашгач, қамоқ касалхонасига ўтказилди. Қоҳирадан шимолда жойлашган ал-Канатер қамоқхонасида ушлаб турилган Шатер қамоқхоналарда инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши норозилик сифатида 18 августда бошланган кенг кўламли очлик эълон қилишга қўшилганди.

06.09.2019 13:59

Мисрнинг марҳум президенти Муҳаммад Мурсийнинг кичик ўғли Абдуллоҳ Мурсий чоршанба куни, кеч оқшомда, тўсатдан юрак хуружидан вафот этди, деб хабар қилди Anadolu агентлиги оиладаги манбага ҳавола қилган ҳолда. Манбаларнинг хабар беришича, йигирма ёшдан сал ошган Абдуллоҳ Мурсий чоршанба куни мамлакат пойтахтининг жануби-ғарбидаги Гизада Оазис касалхонасида вафот этди. Инсультга нима сабабчи бўлганлиги ҳанузгача номаълум. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

02.09.2019 10:31

Миср ҳарбий-ҳаво кучлари Россиядан 50 та МиГ-35 самолёти харид қилиш ҳақида битим имзолади, бу ҳақида National Interest шанба куни хабар қилди. Совет давридан кейинги даврда энг йирик саналган 2 миллиард долларлик битим Қоҳира ва Москва ўртасида 2015 йилнинг апрелида имзоланганди.

18.06.2019 23:11

 Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий сешанба куни Қоҳиранинг шарқий қисмида дафн этилди. Бу ҳақида унинг ўғли Аҳмад Мурсий ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди ва унинг отаси «Иҳвонул муслимийн»нинг бошқа етакчилари ёнида дафн этилганини қўшимча қилиб қўйди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase