close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мисрлик аёллар эрларини калтаклаш бўйича дунёда етакчилик қилмоқда

Миср каби мамлакатлар кенг доираларда кўпинча аёлларнинг жабр-зулм кўриши ва эркакларнинг «патриархал» устунлиги билан боғлиқ равишда тасаввур қилинади. БМТ томонидан ошкор этилган статистика маълумотлари кутилмаган натижалар берди, унга кўра мисрлик аёллар ўз эрларига ёмон муносабатда бўлиши ва уларни калтаклаш бўйича дунёда етакчилик қилар экан.

Мисрдан кейинги ўринларда Буюк Британия ва Ҳиндистон туради. Миср оилавий ишлар бўйича судидан олинган маълумотларга кўра, ўз эрларини ҳақоратлаган ва калтаклаган аёлларнинг 66%и оилавий ишлар бўйича судга ажрашиш ҳақида ариза беради.
Шафқатсиз муносабатда бўлинган эрлар кўп ҳолларда зўравонликдан ўзларини ҳимоя қилишнинг судга мурожаат қилишдан бошқа усуллари бўлмайди, бундай ишлар сони 6000 дан ошиб кетган.
Маълумотлар шуни кўрсатадики, хотинлар эрларини калтаклаш учун нафақат қўлларини ишлатади, балки нина тўғнағич, камар, қурол, ошхона асбоблари ва пойафзал каби нарсалардан ҳам фойдаланади. Баъзилар ҳатто эрини уриш ва ёқиш учун уйқу дорисидан ҳам фойдаланади.
Бироқ, айрим танқидчиларнинг айтишича, суд ишларига бўлган ишонч бунга лойиқ эмас, чунки бу эркакларнинг аксарияти хотинларига тўланиши лозим бўлган пулларни тўламаслик учун ҳам ўз хотинларининг зўравонлигидан даъво қилишади.
Ҳақиқатда нима бўлганини эса фақат махсус текширувлар кўрсатиши мумкин.
Аввалроқ, йил бошида Мисрнинг бош прокурори унинг оммавий телевизион ток-шоуда мамлакатдаги турмуш қурган аёлларнинг учдан бир қисми турмуш ўртоғига хиёнат қилиши ҳақида айтган фикрлари ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган Facebook саҳифаси маъмурини ҳибсга олишни буюрганди.
Сешанба куни давлат айбловчиси Таймур ал-Субкийни унинг мисрлик аёлларга туҳмат қилиш ва уларнинг шарафига путур етказиши учун ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase