"Ҳозирги вақтда ҳукумат ўз бюджетининг 38 фоизини тўланмаган қарз бўйича фоизларни тўлаш учун ажратмоқда. Кредитлар ва тўловларни қўшинг ва 58 фоиздан кўпи «еб» қўйилганини кўрасиз", - деб ёзади Ҳамид.
"Агар жорий тенденция сақланиб қоладиган бўлса, яқин орада Миср банкрот бўлади".
Танқидчилар 2016 йилги ХВЖ кредитига эътибор қаратмоқдалар, унинг доирасида Жамғарма Мисрга Давлат қарзини камайтириш ва инфляцияни назорат қилиш учун 12 миллиард доллар таклиф қилди, бу эса Мисрнинг иқтисодий муаммоларини янада кучайтиради.
Бунинг ўрнига, Миср иқтисодий ўсишни тиклаш учун тежамкорлик чораларини кўришга ваъда берди ва жорий йилнинг апрел ойида Миср молия вазири ёқилғи субсидияларини 40,5 фоизга ва 2019-20 молия йилида электр энергиясига субсидияларни 75 фоизга қисқартиришини маълум қилди.
Ҳукумат 2016 йилда Миср фунтини эркин сузишга қўйиб юборишга қарор қилганидан ва ғазначилик йил 2022 йилга келиб, давлат солиқ тушумларини 131 фоизга ошириш тўғрисида қарор қабул қилганидан кейин инфляция оддий мисрликларни энг асосий хизматлар учун курашишга мажбур қилди.
Инқироз жамиятнинг жуда катта сегментига таъсир кўрсатди. Жаҳон банкининг сўнгги ҳисоботида мисрликларнинг тахминан 60 фоизи камбағал ёки ҳимоясиз эканлигини кўрсатди.
Миср ҳукумати ўз мамлакатидаги камбағал одамларнинг аҳволига ёки фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашга бефарқдир. Чет эл инвестицияларини жалб қилишни давом эттиришга интилган ва ушбу мақоланинг зиён келтиришидан хавотирланган ҳолда улар Ҳамидга ҳужум қилишди.
2016 йил Мисрга Британия инвестициялари 30 миллиард долларга етди. Лекин шунга қарамай, ҳатто бу инвестициялар ҳам Миср халқига даромад келтирмайди
Собиқ Миср депутати Ҳатем Аззам 2015 йил анъанавий 20-30% фойда ўрнига чет эл инвесторларига 100% фойдани таъминлаган British Petroleum битими Миср халқига 32 миллиард долларга тушди, деб айтди.
Мақола нашр этилгандан сўнг, ҳукумат тарафдори бўлган "Миср бугунги кунда" Foreign Policy ни "Мусулмон биродарлар" платформасига айланганликда айблади, режалаштириш вазири Хала ал-Саид эса мақолада ёлғон маълумот мавжудлигини айтди.
Миср банкрот ёқасида
Мисрдаги ҳозирги маъмурият томонидан давлат молиясини сурункали самарасиз бошқариб келиш шунга олиб келдики, сўнгги беш йил ичида ташқи қарз беш баробар кўпайган ва давлат қарзлари икки баробардан зиёдроқ ўсган. Бу ҳақида Foreign Policy да чоп этилган мақоласида собиқ инвестиция вазири Яҳё Ҳамид ёзади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси