Таърифи. 1. Бу сўз [ахбаро] феълининг ўзаги бўлиб(Лисонул араб. [х, б, р] моддаси), луғатда хабар бериш маъносини англатади. Унинг исми (от сўз туркумидаги шакли) хабар калимасидир. Хабар сир эмас, рост ҳам, ёлғон ҳам бўлиши мумкин. "Илм -нурдир" жумласи бунга мисол бўлади. Хабарнинг муқобилида иншоъий (жумла) туради. Иншоъий жумла деб ҳақиқатнинг ҳам, ёлғоннинг ҳам эҳтимоли бўлмаган гапга айтилади. "Аллоҳдан қўрқ!" жумласини мисол тариқасида келтириш мумкин.
Ихбор эътибор нуқтаи назаридан бир неча турларга бўлинади:
Агар кимдир қозига бировда ҳақи борлиги тўғрисида хабар берса, у "Даъво" деб номланади.
Мободо ўзида бировнинг ҳақи борлиги ҳақида хабар берса, у "Иқрор" деб номланади.
Агар бирор киши қозининг олдида бировнинг бошқада ҳақи борлиги тўғрисида хабар берса, у "Шаҳодат", яъни "Гувоҳлик" деб номланади.
Агар қози тарафидан мажбурий тарзда бировнинг бошқада ҳақи борлиги тўғрисида хабар берилса, у "Қазо" деб номланади.
Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва салламга тегишли сўз, феъл (амал), сифат ёки тақрир борасида берилган хабар "Ривоят", "Ҳадис", "Асар" ёки "Суннат" деб номланади. Ғийбат, чақимчилик каби ёмон иллатлар ҳам аслида хабарга киради. Аммо бу "хабар"лардан мақсад кимнидир бадном этиш, обрўсини тўкиш, ишларига ҳалол бериш, боис уламолар бундай номаъқул "хизматлар"дан қайтарганлар. Шунингдек, мусулмонларга зарар бериш мақсадида жосусларча етказилган маълумотлар ҳам хабарга киради ва у "хиёнат" деб номланади.
Ижмолий ҳукм
2. Агар адолатли киши бирор нарсанинг хабарини берса, унинг маълумотларини қабул қилиш вожиб. Гоҳида (бирор ҳукмда) битта адолатли кишининг хабари ҳам етарли. Мисол учун, (сувнинг) пок ё нопоклиги борасида бир кишининг хабарига амал қилинади. Гоҳида гувоҳликда ва шу каби айрим масалаларда одил кишиларнинг маълум адади шарт саналади.
Фосиқ кишининг хабари диёнат масалаларида қабул қилинмайди. Агар у поклик ва муомилот юзасидан хабар берса, бунда ҳам унинг маълумотлари эътиборга олинмайди. Бироқ қалбда унинг (таҳорат ва муомилот борасида) рост гапираётганига ишонч ҳосил бўлса, қабул қилинади (1572 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. "Булоқ". 5-ж. 220-6. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Ҳалюбий ва Умайра ъалаш Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳожит толибин. "Ҳалабий". 1-ж. 27-6. 3-ж. 50-6. Абдудҳамид Ширвоний. Ҳошиятуш Ширвоний ъалат Туҳфатул муҳтож маъа ҳошиятил Аббодий. "Маймунийя" 6-ж. 80-6. Мустафо Суютий. Матолибу улин нуҳо фиш шарҳил Ғоятил мун-таҳо."Мактабатул исламийя" 1-ж. 49-6. 4-ж. 110-6. Солиҳ Абдуссомиь аби Азҳарий. Жавоҳирул иклил шарҳу Мухтасариш Шайхи Холил. "Ҳалабий". 1-ж. 8-6. Муҳаммад ал-Ҳаттоб Моликий Мағрибий. Мавоҳибул жалил фий шарҳи Мухтасариш шайхи Хйлил."Мактабатун нажжаҳ". 1-ж. 86-6.).
Урганиладиган ўринлари
3. Усулул фиқҳ олимлари ихборга оид ҳукмларни ва унинг ҳолатларини алоҳида мустақил бобда ёки "Суннат" бўлимида келтиришади. Уша бўлимларда уламолар кофир ва фосиқ кишининг ихбори, оҳод хабарнинг ҳукми борасида батафсил фикр юритишади.
Фақиҳлар эса ихборга оид ҳукмлар юзасидан бир неча
ўринларда мунозарага боришган. Жумладан: таҳорат, қибла, шуфъа, қассоблик, никоҳ, ҳадя каби масалалар борасида сўз юритилган бобларда айрим иборалар юзасидан баҳсга киришилади.
Ихборнинг ҳукми ўзига изофа қилинган нарсага қараб ҳар хил бўлгани боис унинг ҳар бир тури борасида батафсил маълумот олиш учун махсус истилоҳларга мурожаат қилинади.
"Катта фиқҳ энциклопедияси" китобидан, 2-жуз