close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

“Крокус”даги терактдан кейин қўлга олинган чечен Москвадаги полиция бўлимида ўлдирилган

22 март куни кечқурун, “Крокус Сити Холл”даги терактдан кейин қўлга олинган чеченистонлик Асхаб Успанов номаълум сабабларга кўра бир неча соатдан кейин вафот этган. Бу ҳақда “Агентство” нашри Успановнинг онасига таяниб хабар берган.

Унинг айтишича, Успанов рафиқасининг иш жойига кетаётганида, автобус бекатида қўлга олинган. Дастлаб у рафиқасига қўнғироқ қилган, аммо полисия бўлимига келмасликни, чунки унга қарши ҳеч нарса йўқлигини айтган. Кейинроқ яна қўнғироқ қилиб, рафиқасидан бўлимга келишни сўраган ва полисиячиларга “қўполлик қилгани”ни айтган. Рафиқаси икки соатдан кейин бўлимга етиб борганида, унга “ери энди йўқлиги”ни айтишган.
Чеченистоннинг 1ADAT мухолифат Телеграм-канали даъво қилишича, Успанов ушланганидан кейин қийноққа солинган, қовурғалари ва умуртқаси синган, бўғиш ва гематома излари бўлган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase