close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
24.03.2022 01:02

Тизим шериги

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

«- Ўзингга кел! Салфеткалар, тоза пол, қачондир ўз компаниянгиз. Қанча пул ажратиб қўйдингиз? Бир кун келиб... бир кун келиб орзу амалга ошади. Бир куни сиз тунда уйғонасиз ва тушунасиз: нимадир ўхшамади, ҳаёт ўтибди, сиз энди ёш эмассиз. Эплай олмадингиз. Бошиданоқ имконият йўқ эди. Сиз орзуни хотирангизга чуқурроқ жойлаштирасиз, таблеткаларни ютасиз ва умрингизнинг қолган қисмини телегипноз остида ўтказасиз..."

23.11.2021 17:47

Август ойида ҳукуматни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати маҳаллий телеканалларга аёллар суратга тушган фильмларни намойиш қилишни тақиқлади. 21 ноябрь куни толиблар ҳукуматининг Ислом қадриятлари ва иллатларни олдини олиш вазирлиги шу борада фармон чиқарди. Қарор матнини афғон журналисти Билол Сарвари ўзининг Twitterдаги саҳифасида чоп этган.

03.04.2021 06:59

Бу шаҳарга қаҳрамон керак эмас

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият

Артур Флек – одатий омадсиз. У онаси билан бирга яшайди, арзимаган маош олади, орзулари кундан-кунга барбод бўляпти, севги ҳақида эса ўйлашнинг ўзи қўрқинчли. Коррупция ва одамлар нафрати тилка-пора қилган куфр шаҳри бўлмиш Готэм хилватларида у ҳамон дунёга кулги ва қувонч олиб киришга, ҳақиқий дўстона масхарабоз бўлишга интилади.

31.01.2021 22:24

Ўтган йил декабрининг охирида Лондонда Enlighted Kingdom компанияси томонидан чиқарилган фильм премьераси бўлиб ўтиши лозим эди. Фильм «Осмонлар бекаси» (The Lady of Heaven) деб номланган бўлиб, агар номидан келиб чиқадиган бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари – Фотима (розияллоҳу анҳо) тақдирига бағишланади.

22.01.2020 19:30

Тўғрисини айтсам, ушбу персонажга нисбатан жамиятдаги қизғиш иштиёқни ҳеч қачон тушунмаганман. Ҳа, фильм қизиқарли суратга олинган, лекин унинг қаҳрамони ҳақиқатдан ҳам «чмо» ва «гопник». Бодровнинг ўзи уч пулга арзимас актерлиги (маълумоти бўйича у ҳатто актер ҳам эмас) ва мос равишда, «робот вертер-стайл» жанрида ўйнагани (бунда актер бир хил юз ифодаси билан дунёдаги барча ҳис-туйғуларни акс эттиради: муҳаббатдан нафратгача, қувончдан қўрқувгача) ҳақида гапириш ҳам ортиқча, гап у ҳақида эмас, балки бевосита унинг қаҳрамони ҳақида.

20.01.2020 08:41

Турли хил кенг қамровли геосиёсий лойиҳалар ва режалар ҳақида гап-сўзлар кун тартибида қолмоқда ва тажрибасиз жамоатчилик онгини бузмоқда. Бу, шунингдек, Туркиянинг Усмонийлар империясини тиклашга қарор қилганлиги ҳақидаги мулоҳазаларга ҳам тегишли. Аслида, дунё махфий жамиятлар ва фитна мухлисларига кўринадиганидан кўра анча мураккаб ва хилма-хилдир.

28.04.2019 00:36

Сохта дин

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият

Ҳозир мен сизга унинг мавжудлиги ҳақида ўн икки йил давомида билмаган бир «сир»ни очиб бераман. Менга 2006 йил «Сир» филмини томоша қилишни тавсия этишганди. Ўзим учун одатий бўлмаган тарзда, бу ишнинг охиридан бошлаб, аниқроғи, охирги иқтибос билан бошлайман: «агар сиз тўғри фикр юритсангиз, ўз ҳаётингизни ўзингиз яратасиз - бу ҳақиқат! Фақат чин дилдан хоҳлаган нарсаларни қилинг! Фикрнинг кучи! Барча эшиклар учун калит».

23.03.2019 02:59

Бугунги кунда Янги Зеландия масжидларида рўй берган мусулмонларни отиб ташлаш ва яқин кунларда Россияда кенг прокатга чиқарилиши лозим бўлган «Болқон чегараси» янги триллери ўртасида қандай ўхшашлик бор? Бундай саволнинг ўзи бемаъни бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ, афсуски, уни бериш учун барча асослар бор, боз устига, унга бериладиган жавоб жуда ғамгин бўлиши мумкин.

18.10.2018 20:01

«Пи ҳаёти» бу – анимация элементларидан фойдаланган ҳолда 3D форматида яратилган Энг Лининг саргузашт драмаси. Фильм Ян Мартелнинг 2001 йил чоп этилган шу ном остидаги китоби асосида саҳналаштирилган. Фильм экран юзини кўриши билан улкан муваффақиятга эриша бошлади. Америка киносанъат институти уни йилнинг ўнта энг яхши кинокартинасидан бири деб атади.

14.10.2018 10:06

Жуда кўп йиллар мобайнида Ислом ва мусулмонларни ёмонотлиқ қилиб кўрсатилган кинолар туфайли Голливуд ва Ислом олами келиша олмай юрган эди. Масалан, “Синдбад” ёки “Арабистонлик Лоуренс” филмларида арабларни бошқа дунёга нисабатан шафқатсиз ва урушқоқ қилиб кўрсатилган эди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase