Джонсоннинг фикрига кўра, айнан Яқин Шарқда диндорликнинг кўтарилиши минтақа ривожланиши йўлидаги асосий тўсиқ ҳисобланади, хабар қилади SBS.
«Исломда нима учун мусулмон дунёсида буржуазиянинг кўтарилиши, либерал капитализм ва деморатиянинг тарқалиши йўқлигини тушунтириб берадиган нимадир бўлиши керак», - деб ёзганди Джонсон.
Бундан ташқари, эсседа айтилишича, «мусулмонлар муаммоси» деярли барча глобал низоларда роль ўйнаган.
Аввалроқ Борис Джонсон ниқобда юрадиган аёлларни почта қутлари билан таққослаган мақоласи билан «шуҳрат» қозонганди.
Буюк Британия мусулмонлар жамоати ҳукумат тепсига бундай исламофоб қарашларга эга бўлган сиёсатчи келиши мумкинлигидан жиддий хавотирга тушган.